Нега қозоқ ёшлари ўз жонларига қасд қилишмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock
Image caption Қозоғистон собиқ Совет ўлкалари орасида ўз жонига қасд қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллайди

Қозоғистон cобиқ Cовет ўлкалари ичида ўсмир қизларнинг жонига қасд қилиши бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Қизларнинг ўз жонига қасд қилишига асосий сабаб қилиб зўравонлик кўрсатилмоқда.

Мутахассислар Қозоғистоннинг иқтисодий жиҳатдан жадаллик билан ривожланиши ҳам ёш қизлар ўртасида жонига қасд қилиш ҳолларининг ортишига сабаб бўлаётганини айтмоқда.

ЮНИСЕФ ўтказган тадқиқотга кўра, Қозоғистондаги 50-60 фоиз қизлар оила, мактаб ва бошқа жамоат жойларила турли кўринишдаги зўравонликка дуч келади.

43 % қизлар мактаблардаги психологик зўравонликдан азият чекшинини маълум қилган.

Ўсмир қизлар асосан ўзини осиш, юқори қаватдан сакраш, дори ичиш ва шох томирларни кесиш орқали жонига қасд қилиши маълум бўлган.

Қозоғистондаги Тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар институти мамлакатдаги ўсмир қизлар орасида ижтимоий сўровлар ўтказиб, уларни ўз жонига қасд қилишига қандай омиллар ундаётганини ўрганишга ҳаракат қилган.

Институт президенти Маргарита Ускембаева сабабларнинг бошида қизларга нисбатан зўравонлик турганини айтади.

"Биринчи ўринда қизларга нисбатан зўравонлик асосий сабаб бўлиб чиқди. Қизларга нисбатан зўравонликни бир неча турга бўламиз. Булар жинсий, жисмоний, психологик ва иқтисодий зўравонлик", - дейди Маргарита Ускембаева.

Мутахассисга кўра, кейинги сабаб қизларнинг ота-онаси билан бўлган муносати деб топилган.

Ўсмир қизларнинг уйдагилар билан муносабатдаги қийинчиликлар уларнинг ўз жонига қасд қилишга олиб келиб келар экан.

Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида иқтисодиёти жадаллик билан ўсаётган энг илғор давлат ҳисобланади.

Мутахассилар, қанчалик ажабланарли бўлмасин, айнан иқтисодий ривожланиш суръатининг юқорилиги ҳам ўсмир қизлар ўртасида жонига қасд қилишнинг кўплигига бевосита боғлиқлигини таъкидлашади.

"Мамлакатимиз олдинга шундай иқтисодий силтандики, бунинг баҳоси қизлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш билан тўланиши мумкин. Чунки ҳаёт сурати ва даражаси ҳам кўтарилади. Ҳаётнинг сифат меъёрлари ўзгаради. Албатта, унинг ҳаммаси ўсмир қизлар ўртасидаги жонига қасд қилиш ҳолатида ўз аксини топади", - дейди Маргарита Ускембаева.

Қозоғистон ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш бўйича илк марта биринчи ўринни эгаллагани йўқ.

2005 йилдан бери ўтказилиб келинаётган тадқиқотлар ичида Қозоғистон доим олдинги ўринларни эгаллаб келади.

Ҳукумат ўз фуқаролари эрта ўлимидан хавотирланади.

Бироқ, ушбу соҳа мутахассислари кўра, давлат жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун етарли чора кўрмаётир.

Бу мавзуда батафсилроқ