Қирғизистон: "Яйловлар бошқарувига жамоаларни жалб қилиш"

2010 йил июн ойида Қирғизистонда яйловлар бошқарувини ўрганиш учун келган вақтим "Яйловлар ҳақидаги қонун" кучга кирганига эндигина 1 йил бўлганди.

Ўша йил ёз ойларида яйловлардан фойдаланувчилар ва маҳаллий маъмуриятлар вакиллари аксарининг ушбу қонундан хабарлари йўқ эди.

"Бакиев қонуни" дея ном олган қонун борасида танглик яққол сезилар, унинг ҳукуматини ағдарган исёндан атиги бир неча ой ўтган эди.

Йиллар мобайнида мавжуд бўлган марказдан бошқарув ўрнига ушбу қонун яйловларни жамоатчилик асосида бошқаришни тадбиқ қилганди.

Қишлоқ даражасида яйловдан фойдаланувчиларнинг ҳаммаси Яйловдан Фойдаланувчилар Ассоциациясига аъзо бўлиб, Яйлов Қўмитасини тузишлари назарда тутилганди.

Бу Қўмита вазифаси яйловларни тақсимлаш, юритиш ва назорат қилишдан иборатдир.

Қўмита шунингдек, яйловдан фойдаланганлик учун ҳақ йиғиб, ўз бюджети учун масуълдир.

Яйловлар давлат мулки бўлгани учун бу бюджетнинг бир қисми ер учун солиқ шаклида марказий бюджетга ўтказилади.

Янги қонун атроф-муҳит, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларни ҳам ўз ичига олган.

Унда шунингдек, ҳамма учун яйловлардан тенг равишда фойдаланиш ва чорвачилик келажагини таъминлаш учун узоқ муддатли иқтисодий манфаатларни таъминлаш ҳам айтиб ўтилган.

Ҳозирда қонуннинг кучга киришидан 4 йил ўтиб мамлакат бўйлаб 454 Яйлов Қўмитаси иш юритмоқда.

Янги муаммолар

Лекин уларнинг фаолиятлари йўлида тўсиқлар бор ва вазифаларини амалга оширишда муаммоларга учрамоқдалар.

2013 йил сентябр ойида парламент раиси ўринбосари Исмоил Исоқов Яйлов Қўмиталарини бекор қилиш ғоясини илгари сурди.

Жаноб Исоқов Қўмиталарни ер солиғини суистеъмол қилишда айблади.

Ўша вақтда Жайлу тумани Яйлов Қўмитаси аъзоларидан бири давлат маблағини ўзлаштиришда айбланди.

Панфилов туманида эса, маҳаллий қўмита аъзолари уларнинг муаммолари ечилмаётгани туфайли норозилик ўтказиб, йўлларни тўсиб қўйиш билан пўписа қилдилар.

Ошкораликнинг йўқлиги, ҳисоб-китобда муаммолар, турли бошқарув усуллари бу каби ўз-ўзини бошқариш тажрибаси учун доимий хавф бўлиб қолмоқда.

Бу муаммоларнинг мавжудлиги ҳаиқда қонун кучга киритилиш жараёнидаёқ маълум бўлганди.

Қонун борасида қишлоқлар яшовчилари учун маҳсус трейнинглар ўтказилган ёз ойларида чўпонларнинг аксари яйловларда эдилар.

Керакли маълумотлар ҳаммага ҳам тенг етиб бормади.

Бундан ташқари қишлоқ марказларидан узоқда яшовчи Қўмита аъзолари учун қарор қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш мушкул.

Қишлоқ марказларида яшовчилар асосан мева-сабзовт етиштирувчи фермерлардир. Уларнинг чорвасига чўпонлар қарайди.

Бу шундан далолат берадики, Яйлов Қўмиталаридаги ваколат масаласи обдон кўриб чиқилиши ва яхшиланиши лозим.

Муаммо, муаммо, муаммо...

Юқоридан пастга бошқарув ҳукмрон бўлиб келган жамиятда биргина қонуннинг матни Яйловлар Қўмиталарига бошқарув қандай амалга оширилиши ва қишлоқдаги ҳаёт тарзига қандай сингдирилиши кераклигини ўргатишини кутиш қийин.

Лекин шунга қарамай, баъзи аниқ ташаббускор механизмлар тадбиқ қилинган.

Масалан, ошкоралик бобида. Норин вилоятидаги Яйлов Қўмиталаридан бирида йиғилган тўловлар қайдини нафақат қўмита раҳбари, балки яна бир қатор аъзолар олиб борадилар.

Бу қанча тўлов келиб тушгани ҳаиқда фақатгина бир одам эмас, бир неча киши хабардор эканлигини таъминлайди ва коррупциянинг олдини олишга кўмак беради.

Қирғизистон Қишлоқ Хўжалиги ва Мелиорация вазирлигининг Яйловлар Қўмитаси, нодавлат ташкилотлари ва лойиҳа донорлари ҳам яйловлардан фойдаланувчилар қўлига кўпроқ қудрат бериш йўлида анча ҳаркат қилдилар.

Лекин Қўмиталар фаолияти қандай йўлга қўйилиши борасида турли қарашлар бор.

Биринчидан, яйловлардан фойдаланувчиларнинг ўзлари орасида бошқарув қандай бўлиши кераклиги борасида якдиллик йўқ.

Бундан ташқари, маҳаллий даржада ва мамлакат миқёсида Яйлов Қўмиталари қандай бўлиши кераклиги юзасидан ҳам қарашлар турлича.

Баъзи сиёсатчилар Яйловлар Қўмиталари фаолияти самарасини улар марказий бюджетга қанча пул ўтказганликлари билан ўлчашса, маҳаллий фойдаланувчилар яйловлар тақсимотидан хавотирдалар.

Бунга илова Яйлов Қўмиталари масъулиятлари рўйхатига янги вазифалар киритилган. Масалан, касалликларнинг олдини олиш йўлидаги ветеринария чоралари ва атроф муҳитни-сақлаш амаллари.

Яйлов Қўмиталари шунингдек, асалари боқувчилардан тортиб, атроф-муҳит учун масъул бўлимлар ва кон ширкатларига қадар томонлар ҳамоҳангликда ишлашлари кутилади.

Мутахассис, механик ва давлат ташкилотлари эса, яна ўша эки "юқоридан патсга қараб" тамойилига риоя қиладилар.

Бу эса, ўз навбатида эски йўриқ билан фойдаланувчилар қўлига берилган қарорлар қабул қилиш ва ечимларни ўзлари топиш янги усули ўртасида қарама-қаршиликни туғдиради.

Буларнинг ҳаммаси Яйлов Қўмиталари учун маҳаллий фойдаланувчиларни бошқарувга жалб этиш вазифасидан ташқари яна кўплаб жиҳатларни туғдиради.

Ўз-ўзини бошқариш усули атрофида мутахассис, сиёсатчи ва давлат органларини қандай қилиб йиғиш мумкин?

Your contact details
Disclaimer