Телефон ёруғида жарроҳлик амали

Қирғизистон жанубидаги Жалол-Обод шаҳридаги касалхонлардан бирида ўтказилаётган жарроҳлик амалиёти вақтида чироқ ўчиши оқибатида амалиётини мобил телефонлар чироғи ёрдамида охирига етказишга мажбур бўлдилар.

Минтақавий юрак-томир касалликлари илмий маркази мудири Калдарбек Абдрамановнинг айтишича, амалиётнинг энг жиддий қисмига етишган вақти электр таъминоти узилган.

Электр таъминотида узилишлар минтақада тез-тез рўй бериб туриши туфайли касалхона ва жарроҳлик хонасидаги аксар жиҳозлар батарейкаларда ишлайди. Аммо ёруғлик манбаи сифатида топқир шифокорлар мобил телефонларини ишга солиб, жарроҳликни охирига етказишга муваффақ бўлдилар.

Бу жараён тасвирга туширилган видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқаб кетди.

Фойдаланувчилар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлаётган ушбу ҳодиса шифокорларнинг устамонлигидан тортиб, электр таъминотидаги узилишлар юзасидан турли фикрларга туртки берган.

Юрак-томир жарроҳлиги бўйича илмий марказнинг реанимация бўлими бошлиғи Кайрат Эргешевга кўра, 23 ёшли бемор юрагининг пардасини ўзгартираётган вақтлари чироқ ўчган.

Жалол-Обод шаҳар электр корхонаси раҳбари ўринбосари Азамат Паизовнинг айтишича, таъминотдаги узилишни 25 дақиқа мобайнида тиклашга муваффақ бўлишган.

Айни вақтда жаноб Паизовнинг айтишича. касалхонада фавқуллода ҳалатларда ишлатилиши кўзда тутилган генратор энг оддийларидандир. У шахсан огоҳлантиришига қарамай шу вақтгача махсус генератор сотиб олинмаганлиги учун шифохона раҳбариятини танқид остига олди.

Your contact details
Disclaimer