Тиббий суғуртасиз муҳожир ишдан ҳайдалади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Россия Президенти Владимир Путин имзолаганидан кейин кучга кирган янги қонунга биноан, иш берувчи фақат тиббий суғурта полисига эга меҳнат муҳожирини ишга олиши шарт.

Агар тиббий суғурта полиси муддати тугаган бўлса, иш берувчи ишчини ҳайдаши талаб қилинади.

Бундан кейин Россия "Меҳнат кодекси"га ҳам ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

Хорижий фуқаро билан меҳнат шартномасини россиялик ёшга ёлловчи фақат ихтиёрий тиббий суғурта полиси ёки тиббий хизмат кўрсатишга розилик берган муассаса билан келишуви бўлгандагина имзолашга изн берилган.

Агар иш берувчи ўз ходими учун тиббий хизмат кўрсатилишига розилик берса, тиббий суғурта талаб қилинмайди.

Россияга ишлаб пул топиш учун борган кўплаб чет элликлар ноқонуний, кам маош тўланадиган ишларга рози бўладилар.

Арзон ишчи кучи бўлгани учун ҳам россиялик иш берувчилар уларни ёллайдилар.

Бундан сўнг ишчиси учун тиббий суғурта полисини ўз зиммасига олиши талаб этилиши иш берувчиларни хорижликларни ёллашдан тийиши мумкин.

Россия расмийларига кўра, янги тартиб хорижий ишчи кучи бозорини қонунийлаштиришга ёрдам беради, меҳнат муҳожирларини ижтимоий муҳофаза қилади.

Аслида ҳам шундайми?

Би-би-си ушбу савол билан Москвадаги "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази фаоли Баҳром Ҳамроевга мурожаат қилди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Your contact details
Disclaimer