Путин ароқ нархининг ошишига қарши

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ароқ нархи ошмайди

Россия Президенти Владимир Путин Давлат кенгашида чиқиш қилиб, спиртли ичимликлар нархлари кўтарилишини дастакламаслиги, аммо ичкиликбозликка қарши курашиш лозимлигини айтган.

"Мен аҳолини шаробпарастликка ружу қўйишига мутлақо қаршиман. Бунга сўзсиз қарши курашиш керак, албатта, аммо бу кураш соғлом йўлда бўлиши керак. Спиртли ичимликлар нархини кўтариш суррогат маҳсулотлар истеъмолини оширади", деб айтган Владимир Путин.

Россия иқтисоди бугунги кунда рубл қийматининг тушиши ва инфляция юқорилаши туфайли жиддий мушкулотлар билан рўпара келмоқда.

Ярим литрли ароқ шу йилнинг ўзида 30% қимматлади.

"Ароқнинг қўлболаси, турфа суррогатлар ва спиртли ичимликларнинг пайдо бўлиши айнан шу қонуний маҳсулотларга нарх ошишидан келиб чиқади", деб айтди Россия президенти.

Путинга кўра, ичкиликбозликка қарши кураш халқ орасида маданият ва спортга қизиқишни кучайтириш йўли билан олиб борилиши керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ