Халқаро Инқироз гуруҳи: радикализм Марказий Осиёга жиддий хавф туғдиради

Халқаро Инқироз Гуруҳи чиқарган ҳисоботга кўра, "Исломий Давлат" жангарилари Суриядаги зўравон юришларига тобора кўп марказий осиёликларни жалб қилмоқда.

Ташкилотнинг огоҳлантиришича, агар Марказий Осиёдаги бешта ҳукумат бир ёқадан бош чиқариб, ўз фуқароларининг жангарилар сафига бориб қўшилишига қарши қўшма дастури амал ишлаб чиқмас эканлар, хусусан, хавфсизлик чораларини кучайтириш билан бирга, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказмасалар, диний радикализм бориб бориб Марказий Осиёдаги барқарорликка таҳдид қилади.

2000 дан 4000 гача марказий осиёликлар "Исломий давлат" сафида жанг қилиш ёки уни у ёки бу тарзда қўллаб қувватлаш учун мамлакатни тарк этганлар.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон коррупция ботқоғига ботган, радикал ислом хавфини ечиш учун етарли иш қилмаганлар. Бунинг ўрнига улар фуқаролар эркинлигини чеклаш ва хавфсизлик важида шафқатсиз чораларга қўл урмоқдалар, эвазига фуқароларни радикаллашишга ўзлари мажбурламоқдалар, дейилади Халқаро Инқироз гуруҳи ҳисоботида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Марказий Осиёдаги радикализмга таъсир қиладиган ижтимоий сиёсий вазиятни таҳлил қилиб, шуни таъкидлаймизки, мамлакатлар хавфсизлик хизматлари ўртасида алоқани яхшилаш, лекин энг муҳими диний қонунларни либераллаштириш ва ёшлар, шу жумладан аёллар учун иқтисодий имкониятларни таъминлаш зарур, дейди Халқаро Инқироз гуруҳи.

Ижтимоий иқтисодий ва сиёсий шароит, шунингдек, жиҳод қилиш ғояси Марказий Осиёликларни Исломий давлат сафига ундамоқда. Диний таълимнинг етишмаслиги ва минтақадаги ҳукуматлардан норозилик Радикал Исломни кучайишига сабаб бўлмоқда, уни муаммонинг ечими сифатида кўрсатмоқда, деган хулосага келган халқаро ташкилот.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари Фарғона водийсида фаол тарғибот олиб борганлар ва марказий осиёликлаор ўзларининг гуруҳларини фаоллаштириш учун фойдаланмоқдалар. ЎИҲ марказий осиёлик жангчилар ва шунингдек ғарбий Хитойлик уйғурларни жалб қилиш кўпригини ўтайди, дейди Халқаро Инкироз гуруҳи.

Оврўпо ва Осиё полиция хизматларининг Марказий Осиёдаги хавфсизлик хизматлари билан собиқ радикалларни реабилитация қилишда ўз тажрибаларини ўртоқлашишлари жуда муҳим. Бундан ташқари, Марказий Осиёда полиция кучларининг ишлаш тизимлари сабаб уларга ишончсизлик мавжуд.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Юзлаб қозоғистонликлар Сурияда жанг қилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

Минтақа таҳлилчилари, ғарб дипломатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари қайтиб келган жангчиларга нисбатан бутунлай тоқатсиз сиёсат олиб боришларини айтишади.

Марказий осиёга қайтишга уринадиган "Исломий давлат" тарфдорлари ватанларида қаттиқ жавоб бўлиши туфайли Қирғизистонга қайтишни маъқул кўрадилар ва уни ҳам хавф остида қолдирадилар.

Уларнинг қўшни Афғонистон ва Покистонга эмас, Марказий Осиёга қайтганлари яхшироқ,- дейди Халқаро Инқироз гуруҳининг Марказий Осиё лойиҳаси етакчиси Дейдра Тайнан. Марказий Осиё учун Суриянинг узоқлиги хавфни бир қадар масофалайди,- деб айтади лойиҳа директори Пол Жадж. Лекин ҳукуматлар минтақа учун узоқ муддатли хавфларни аниқ баҳолай олишлари лозим ва аниқ чораларни ҳозирданоқ кўришлари керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ