Қозоғистон чегара хизмати собиқ раҳбари порахўрликда айбланмоқда

Остонада Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати собиқ раҳбари Нурлан Жуламанов устидан маҳкама бошланган.

Маҳкамага шунингдек, 2458 ҳарбий қисм командири Қайрат Балмагамбетов ҳам келтирилган.

Нурлан Жуламанов ва Қайрат Балмагамбетов катта миқдорда пора олиш ва бир ёки бир неча жиноятларни амалга ошириш мақсадида уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбланишмоқда.

Маҳкама жараёни Остона ҳарбий маҳкамасида бўлиб ўтмоқда.

Нурлан Жуламанов ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган, уларни "сохта" ва "сиёсий буюрта" эканини айтган.

Жаноб Жуламанов 2014 йил октябр ойида уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбланиб қўлга олинганди.

Прокурорларга кўра, Нурлан Жуламанов шериги Қайрат Балгамбетов билан бирга 2013-1014 йилларда мудофаа воситаларини сотиб олиш бўйича шартномаларни имзолашда хизмат вазифаларини суистеъмол қилганлар.

Текширув ишлари давомида айбланувчиларнинг 300 млн тенге (1,6 миллион доллар)га тенг мол-мулки назоратга олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ