Қозоғистонда миллий ғоя қандай кўриниш олмоқда?

2000 йил ўрталаридан бери сиёсий ва носиёсий доираларда Қозоғистон қачон ҳақиқий давлатга айланади деган савол кўзга ташланарли нуқтага етди.

Қозоқ ватанпарварларнинг талаблари кучайиб бораракан, қатор давлат дастурлари ва тараққиёт стратегиялари жавоблардан кўра саволларни қўзғамоқда.

Мазкур жараёнда норасмий ва расмий матбуот рус тилида дастурлар йўлга қўяди. Уларда давлатчилик лойиҳалари атрофида баҳслар олиб борилади.

Қозоғистон ичкарисида мулоҳазалар, рамзлар ва фикрлар турфахиллиги тузум томонидан атайин рағбарлантирилади.

Турли миллий ва ярим фуқаровий фарқли фикрлар учун "миллий ғоя" лойиҳаси стратегик жиҳатдан қандайдир ҳудудсиз бир қўриққа айланди.

Собиқ Шўро анъанаси

Шўролар давридаги миллатчилик сиёсати ва давлат тили мақоми талаби билан миллий давлат қуриш талаби орадан ўн йил ўтиб ўзига хос эврилди. Миллий ватанпарварлар ва уларнинг тарафдорлари эндиликда кўпроқ талаблар билан чиқишарди.

Бир маънода, режим томонидан дастакланган миллий ғоя тушунчасининг кенглиги ва ҳатто бетайинлиги қозоқ ва русийзабон аҳоли ўртасида бўлинишни юзага келтирди.

Тузум эса бошида давлат қурилиши йўлини миллийликни замонавийлаштириш билан очиқлади. “Қозоғистон – 2030” ва “Қозоғистон – 2050” тараққиёт дастурлари ўртага ташланди. Бундан ташқари мамлакатнинг иқтисодий ва саноат имкониятларини тўла тараққий эттириш каби ғоявий мақсад, миллатлараро тотувлик билан ёнма ён қўйилди ва булар мамлакат фаровонлиги гарови ўлароқ тақдим этилди.

2009 йилда Қозоғистон Халқлари ассамблеяси Миллий Бирлик доктринаси лойиҳасини тақдим қилди. Бу лойиҳага кўра қозоғистонлик деган атама миллий ўзликнинг ягона таърифи бўлиши керак эди.

Анчайин бетайин ва асосан осмонўпар баёнотларга тўла бўлган бу лойиҳани миллий ватанпарварлар гуруҳи рад этди.

Уларга кўра, айни доктрина Қозоқ миллатининг ўзига хослигига рахна солар ва қозоқ тилига юқори бир мавқеини бермас эди.

2010 йилда эса бу доктринани яна қайта ёзиш талаби қўйилди.

Янги ҳужжатда қозоқ тилининг аҳамияти урғуланган эди.

Аммо орадан кўп ўтмай бу доктрина ҳам муваффақиятсизликка учради. У “бирлаштирувчи доктрина” бўла олмади. Бу ҳужжат билан Қозоғистонда давлат қурилишига доир турфа қарашларни назорат қилишнинг имкони бўлмади.

Қозоғистон раҳбарларининг беш йиллик дастурлари одатда ўз мақсадига эришолмай ниҳояланарди.

Тузумнинг кутиш ва кечиктириш ўйинларига мухолиф иллий ватанпарварлар эса Қозоқ давлатчилиги ғояси бўйича аниқ ва собит қадамларни талаб қилишарди.

Бу эса? ўз навбатида қозоқ ва қозоқ бўлмаган халқларнинг уйғунлигига дахл қиларди.

2014 йилда эса Президент Назарбоев “Мангу Эл” номли яна бир миллий ғояни ўртага отди.

Бу мавжуд зиддиятларни юмшатишга қаратилган амал эди.

Бу ғояда миллий бирлик, тинчлик, ижтимоий уйғунлик ва иқтисодий ўсиш ҳақида сўз борарди.

Бугунги кунда “Мангу Эл” турфа расмий тадбирларда асосий ўрин эгаллайди.

Аммо, “Мангу Эл” қозоқ миллатчилари ва тузум томонидан тақдим этилган сўнгги миллий ғоя эканига ким кафолат беради?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ