Сайловчилар нега сайловларга қизиқишмаяпти?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Тожикистонда мамлакат Парламенти ва маӽаллий мажлисларга ӯтказиладиган сайловларга бир ӽафта вақт қолар экан, аксарият сайловчилар ким учун овоз беришлари нари турсин, ӽатто сайловлар қачон бӯлиб ӯтишидан ӽам хабарсиздирлар. Бу ӽақда маӽаллий таӽлилчилар ӯз кузатувларига суяниб айтишган.

«Ӯтган ӽафта ӽукумат телеканалларининг бирида журналистлар бӯлажак сайловлар ӽақида фуқаролар нима билишлари ва бу сайловлар қачон бӯлиши ӽақида сӯров ӯтказишди. Фуқароларнинг аксарияти ӽатто сайлов ӯтказиладиган кун тӯғрисида ӽеч нарса дея олишмади», дейди кузатувчи Аӽмад Бобожонов.

Бу кузатувчининг айтишича сайловчиларнинг сайловларга қизиқиши йӯклигига депутатларга ишончсизликлари асосий сабаб бӯлаётир.

«Ӯтган сайловларда депутатликка номзодлар билан учрашувларда биз яшаётган Ашт туманида янги иш ӯринлари яратиш ӽақида ваъда беришганди. Лекин ваъда ваъдалигича қолиб кетди», дейди Юнус Маюсупов исмли ӯттиз ёшли киши.

Унинг айтишича етти нафар ӽамқишлоғи билан яна Россияга иш излаб боришга мажбур бӯлишган. «Гарчи у ерда рус рублининг қурби тушиб кетиб, топганимиз ижара пули ва овқатдан зӯрға ортаётган бӯлса ӽам, ӯзимизда тузукроқ маош бериладиган иш йӯқлиги учун тишни тишга қӯйиб ишлашга мажбурмиз», деди Юнус Маюсупов.

Таӽлилчи Аӽмад Бобожоновннг фикрича бу галги сайловларда ӽам ӽукмрон халқ-демократик партиясининг қӯли баланд келади ва бу партия Парламентда энг кӯп ӯринга эга бӯлади. Бундан ташқари, ӽукмрон партияга яқин кӯриладиган Аграр ва Иқтисодий ислоӽотлар партияларининг ӽам Парламентдан олдинги сайловларга қараганда кӯпроқ ӯрин олиши кутилмоқда.

«Коммунистик партия ва Тожикистон Исломий Уйғониш партияси номзодларидан икки-уч нафари депутатликка сайланишлари мумкин. Лекин қолган уч партиянинг Парламентда вакили бӯлиши эӽтимолдан йироқ», дейди сиёсий таӽлилчи Ӽодибек Тӯраев.

Таӽлилчи кӯзда тутган партияларнинг бири Тожикистон Демократик партиясидир. Партия раӽбариятининг ӽисоб-китоби бӯйича янги Парламентда беш нафар вакили бӯлиши мумкин. «Депутатликка номзодларимиздан асосий талабларимиз ватанпарварлик, сайловчиларни эшита олиш ва улар айтган муаммоларни ӽукуматга етказа билиш қобилияти, чинакам миллий манфаатларни ӽимоя қила оладиган сиёсатчи бӯлишдир», деган Тожикистон Демократик партияси раӽбари Саиджафар Исмонов.

Лекин кузатувчиларнинг айтишларича Тожикистон мустақиллигининг дастлабки йилларида каттагина кучга эга бӯлган бу партия ӽозирда илгариги мавқеини анча йӯқотган. Бу партия иккига бӯлиниб кетгандан кейин қайта тузилгач, унинг раӽбарлари Тожикистон шаӽар ва туманларида партиянинг 50 дан ортиқ ташкилотини тузишга муваффақ бӯлишган.

Аммо кузатувчилар фикрича бу партиянинг яқинлашиб келаётган сайловларда фақат Парламентда эмас, балки маӽаллий мажлисларда ӽам ӯзи режалаштирган ӯринларни эгаллаши ӯта қийин кечади.

Таӽлилчилар фикрича фақат сайловлар арафасида бироз фаоллашадиган Сосиалистик партиянинг ӽам мамлакат Парламентидан ӯрин олиши қийин.

Тожикистон қонунлари бӯйича амалдаги барча сиёсий партияларга сайловолди тарғибот ишларини олиб бориш учун бир хил шароит яратилади.

Лекин мухолифатдаги Тожикистон Исломий Уйғониш партияси ва Тожикистон Сосиал-демократик партияси раӽбарлари ӯзлари учун турли кӯринишдаги муаммо ва тӯсқинликлар пайдо қилинаётганидан шикоят этишади.

Тожикистон Исломий Уйғониш партияси - ТИУП сайловолди йиғилишлари ӯтказиш учун мамлакатнинг айрим шаӽар ва туманларида сунъий муаммолар келтириб чиқарилганидан норозилик билдирган. Жумладан, бундай йиғилишлар ӯтказиш учун бинолар ажратилмаганидан ёзғиришган.

Айни бир пайтда бу партиянинг сайловолди тарғибот видеотасмаларини кӯрсатишга монелик кӯрсатилган.

Тожикистон Ӽукумати қошидаги телевидение ва радио эшиттириш қӯмитаси ТИУПнинг давлат телеканалларида видеотасмаларини кӯрсатиш учун қилган сӯровини рад этган. Қӯмитага кӯра бу видеотасмалар ноқонуний тайёрланган.

«Саволларга жавоблар», «ТИУП ӽақида нималар биламиз?» ва «Сайловлар» деб аталган бу тарғибот видеотасмаларининг эфирга қӯйилмаслиги ӽақида изоӽ берган телеқӯмита раӽбарларидан бири мамлакат қонунчилиги меъёрларига мувофиқ аудиовизуал маӽсулотларни фақатгина расмий лицензияларга эга студиялар тайёрлай олишлари мумкин.

TИУП видеотасмалари эса бундай лицензияси йӯқ номаълум студияда тайёрланган.

ТИУП мутбуот котиби Маӽмуджон Файзраӽмоновнинг билдиришича, видеотасмалар партиянинг сайловолди штаби томонидан тайёрланган.

Айни бир пайтда Тожикистон Сайлов ва раъйсӯраш марказий комиссияси келиб тушаётган ӽар бир ариза ё шикоят синчиклаб ӯрганилиб, тегишли чоралар кӯрилаётганини билдиради.

Жумладан, Тожикистон Ислом Уйғониш партиясидан мамлакат Парламенти депутатлигига номзод Саидиброӽим Назарнинг ёзма шикояти ӯрганиш ва чора кӯриш учун мамлакат телевидениесининг биринчи канали раӽбариятига юборилган.

Депутатликка номзод ӯзининг сайловолди дастурини йигирма дақиқалик вақтда баён қилганини айтган. Лекин телеканал белгиланган у вақтнинг тӯртдан бир қисмини қисқартирган. У энди ӯзига берилган қонуний телеэфир вақтининг қолган қисмини ӽам омма эътиборига етказишни сӯрамоқда.

Айни шу Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг маӽаллий мажлисга номзодини кӯрсатган аъзоларидан бири тожик тили имтиӽонидан ӯта олмагани учун унинг номи рӯйхатга олинмаган. «У илгари Хӯжанд Давлат давлат дорулфунунида ишлаган, олим, фан номзоди, миллати тожик. Агар уни тожик тили имтиӽонидан ӯта олмади, дейишган экан, Тожикистон аӽолисининг камида йигирма фоизини ташкил этадиган ӯзбеклар, шунингдек, қирғизлар ва туркманларнинг бу имтиӽондан муваффақиятли ӯтишига кимнинг қӯзи етади», дея савол қӯяди сиёсий таӽлилчи Ӽодибек Тӯраев.

Унинг фикрича бундан келиб чиққан ӽолда мамлакат Парламентидаги каби энди маӽаллий мажлисларда ӽам ӯзбек ва қирғизлар вакилларининг камайиб кетишини кутса бӯлади. Тожикистон Сосиал-демократик партияси эса вилоят, шаӽар ва туман мажлисларига, шунингдек қишлоқ жамоатлари мажлисларига бирон нафар депутат кӯрсатмаган. Мазкур партия раӽбари Раӽматилло Зойировнинг айтишича бунга маӽаллий мажлисларга сайловлар кӯп йиллардан буён маӽаллий ӽукуматлар кӯрсатмаси таъсирида ӯтказилаётгани сабаб бӯлган.

У 2010 йилдаги сайловларда маӽаллий ӽукуматларнинг фаолиятини ӽеч ким назорат қилмаганлигини таъкидлар экан, бу гал асаб ва вақт тежашни маъқул топишганини айтган. Айни бир пайтда у Душанбе шаӽри ва бошқа бир қатор шаӽар ва туманлар сайлов комиссиялари Сосиал-демократик партияга маӽаллий мажлисларга номзодларини кӯрсатишни сӯрашганини эслатган.

Сайловлар яқинлашар экан, Душанбе, Хӯжанд каби мамлакатнинг катта шаӽарларида кӯчаларда, ишхоналарда, одам гавжум жойларда тӯп-тӯп бӯлиб юриб, сайлов ӽақидаги варақалар, ташвиқот кӯргазмаларини тарқатиб юрган йигит-қизларни учратиш мумкин.

Ӽукумат телевидениеси бу борада репортаж берар экан, турли олий ӯқув юртлари талабалари бӯлган бу ёшлар сайловолди ташвиқот ишларини ӯз ихтиёрлари билан олиб боришмоқда, дея талқин этган. Лекин таӽлилчиларнинг фикрича бу сафарбарликнинг орқасида ӯз манфаатини кӯзлаган ӽукмрон партия турганини сезиш қийин эмас.

«Мен ӯзимнинг тирикчилигим билан овора эдим. Дӯконимга кирган йигитчалар қӯлларидаги варақаларни кӯрсатиб, бир нималар дейишди. Мен беш-олти кундан кейин сайлов бӯлишини улардан билиб олдим», дейди эллик ёшлардаги хӯжандлик сотувчи киши ӯз исм-шарифини кӯрсатмасликни илтимос қилиб.

Лекин у энди сайлов қачон бӯлишини билган бӯлса-да, овоз бериш учун бормоқчи эмас. «Мен борсам-бормасам, овоз берсам-бермасам, натижа ӯзгармайди. Яхшиси, бозорда ӯтириб, болаларим учун уч-тӯрт сомоний ишлаганим маъқул», дейди у негадир маъюсланиб.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02