Тожикистон: қор кӯчкиси уч инсонни ӽаётдан олиб кетган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Тожикистоннинг баландтоғли Шаӽристон довонида қор кӯчкиси тушиши натижасида уч киши ӽалок бӯлган. Қор кӯчкиси Душанбе -Хӯжанд йӯлида кетаётган «Дулан» тамғали юк машинасини жарлик томон суриб кетган. Машина 300 метрлик жарликка қулаган.

Кеча юз берган бу фожиа натижасида «Дулан» ӽайдовчиси ӽаётдан эрта кӯз юмган. У билан бирга кетаётган ака-ука Ином ва Илӽом Нуралиевлар ӽам жон беришган. Уларнинг бири 40, иккинчиси 38 ёшда бӯлган.

Бу ӽақда хабар берган Тожикистон фавқулодда ӽолатлар ва фуқаро мудофааси қӯмитаси матбуот хизматидан билдиришларича мамлакатнинг бошқа минтақаларида ӽам қор кӯчиш ӽолатлари юз берган.

Жумладан, Душанбе-Хоруғ ва Хоруғ-Мурғоб йӯлларида тушган қор қӯчкилари автомашиналар ӽаракатини тӯхтатган. Тожикистонга Хитойдан келтириладиган юклар эса айнан шу йӯллар орқали ташилади.

Умуман олганда, Тожикистонда озиқ-овқат, қурилиш ашёлари, бошқа юклар асосан автомобил нақлиёти воситасида ташилади. Автомобил йӯллари баландтоғли довонлардан ӯтади.

Тожикистон мустақиллиги йилларида довонлардаги ӽаракат хавфсизлигини таъминлаш натижасида туннеллар қурилмоқда. Жумладан, мамлакат жануби ва шимолини боғлайдиган баландтоғли йӯлда иккита туннел қурилди. Анзобдаги биринчи туннел Эрон, Шаӽристон туннели эса, Хитой ёрдамида қурилди.

Бу туннеллар Душанбе-Хӯжанд йӯлидаги ӽаракат хавфсизлигини анча яхшилади ва манзилларга боришни яқинлаштирди.

Лекин шу билан бирга ӽали машиналар ва йӯловчиларга баландтоғли йӯллардан ӯтишга тӯғри келаётир.

Бу йӯлларда эса, қишда қор кӯчкиси, йилнинг бошқа мавсумларида тоғ кӯчкиси юз бермоқда.

Кӯчкиларни тозалаш учун техника сафарбар этилади. Лекин қачон ва қаерда кӯчки тушиши номаълумлиги боис кӯчки тагида қолиб ӽалок бӯлиш ӽоллари юз беришда давом этаётир.

Шӯролар Иттифоқи даврида ва Тожикистон мустақиллигининг дастлабки йилларида мамлакат жанубидан шимолига, шимолидан жанубига борадиган автомашиналар қӯшни Ӯзбекистон йӯлларидан ӯтган. Бу йӯллар текисликдан ӯтгани учун хатарсиз саналган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ