Тожикистонда ёғингарчилик инсонлар умрига зомин бўлди

Тожикистонда охирги кунларда рўй берган кучли ёғингарчилик фожеали оқибатни келтириб чиқарган.

3 апрел куни Файзобод тумани Яккобод посёлкасидаги суғориш каналининг қирғоқлари ўпирилиши натижасида 10 инсон ҳалок бўлган.

Тожикистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлигига кўра, ҳалок бўлганлар суғориш каналини ҳашар ёрдамида тиклаётган маҳаллий йигитлар бўлишган.

Яна бедарак кетган камида 10 киши лой остида қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

Айни пайтда лой остидан икки нафар инсоннинг жасади топилган.

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, зарур техникалар жалб қилинган.

Фожеа оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган, уларга молиявий ёрдам ваъда қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ