Ўш ва Қорасувни ҳам сув босди

7 апрелдаги кучли ёғингарчилик етказган шикастларни ўрганиш мақсадида Қирғизистон Фавқулодда Вазиятлар вазири Қубатбек Бўронов Ўш шаҳрига борган.

Вазирлик хабар қилишича, сел оқибатида Ўш шаҳри ва Қорасув туманида 20 хонадонни сув босган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят идорасидан хабар қилишларича, зарарлар ҳақида 44 та мурожаат келиб тушган.

Инсоний талофот рўй бермаган.

8 апрелдан фавқулодда ҳолат хизмати ходимлари сел оқибатларини бартараф этишга киришганлар.

"Уйлардан сувни тортиб олиш учун ёнғинга қарши кураш хизматининг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика бўлимининг 100 дан ортиқ ходими сафарбар этилган", деб айтган вазирлик расмийси.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Етказилган моддий зарар миқдори ҳисоблаб чиқилаётгани хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer