Туркманистон-Жанубий Корея: қарийб 5 миллиард долларлик шартнома

Фото муаллифлик ҳуқуқи STR AFP Getty Images

Туркманистондаги нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш мақсадида Туркманистон ва Жанубий Корея ширкатлари 4,8 миллиард долларлик шартномаларни имзолаганлар.

Шу кунларда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Жанубий Кореяга сафар қилган.

Тэгу шаҳрида Бутунжаҳон Сув форуми ташкиллаштирилган.

Сув форумида маъруза қилишдан олдин Президент Бердимуҳамедов Жанубий Корея раҳбарияти билан музокаралар ўтказган.

Сеулдаги музокаралар пайти Hyundai Engineering Co. and LG International Co. консорциуми Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилидаги Туркманбоши Нефтни қайта ишлаш заводлари комплексини модернизация қилишни кўзлаган 940 миллион долларлик битимни имзолаган.

Бу битим нефтни қайта ишлаш заводидан чиққан бензин ва дизел ёнилғисидан олтингугуртни ажратиб олиш тизимини барпо этишни кўзда тутади.

Туркманбоши заводи 2008 йилда қайта қурилган.

Бу заводда авиация керосини, техник керосин, реактив ва дизел ёнилғиси, ёғлаш материаллари, полипропилен, сиқилган газ, қурилиш ва йўл битумлари ишлаб чиқарилади.

Туркманбоши заводи маҳсулотларининг Оврўпо ва Осиё мамлакатларига экспорт этилиши хабар қилинади.

Шунингдек, Жанубий Кореядаги музокараларда Hyundai Engineering Co. and LG International Co. консорциуми Туркманистонда 3,89 миллиард долларга баҳоланаётган янги заводни қуриш бўйича янги шартнома имзолаган.

Бу завод Туркманистон пойтахтига яқин жойда табиий газдан суюқ ёнилғи - нафта ишлаб чиқаради.

Шартномаларни имзолаш маросимида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе иштирок этганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ