Қундуз вилоятида қақшатқич жанглар

Image caption Қундуз вилоятида қақшатқич жанглар ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган Қундуз вилоятида мамлакат ҳарбий қўшинлари ва Толибон жангарилари ўртасида кескин жанглар кечаётгани хабар қилинмоқда.

Тожикистон чегарасига яқин Шерхон Бандан ва Имом Соҳиб туманларида жанглар давом этар экан, президент Ашраф Ғани ўзининг Ҳиндистонга сафарини кечиктириб, НАТО генерали Жон Кэмпбел билан вазиятни муҳокама этган.

Хабарларга кўра, минтақада вазият қалтис ва исёнкор жангарилар баъзи жойларда муваффақиятга эришган.

Би-би-си билан суҳбатда бўлган қундузликлардан бири, собиқ мужоҳид Имом Соҳиб туманининг саксон фоизи Толиблар назорати остига ўтганини айтган.

“Мен уларнинг тилини тушунмайман, улар хорижий, ёлланма жангарилар бўлишлари керак”, деб айтган.

Ўз хавотирларини яширмаган бу собиқ мужоҳид ҳукуматни етарлича ҳарбий ёрдам бермаганликда айблаган ва ҳозирги заҳиралар икки-уч кунга етарли бўлиб, кейин мағлубият муқаррарлигини айтган.

Минтақадан парламент аъзоси доктор Нақиб Фойиқнинг айтишича, у президент Ғани билан бир кун аввал учрашган.

Унинг айтишича, юзлаб танклар фақатгина буйруқ кутиб ўтирган ҳолда, минтақадаги вазиятнинг тобора издан чиқиб бораётган тоқат қилиб бўлмайдиган ҳолдир. Афғон парламенти аъзосига кўра, агар зудлик билан ҳарбий ёрдам келмаса, унда бугун эрта Фарёб вилоятининг маркази Маймана ҳам жангарилар назорати остига ўтиши мумкин.

Доктор Нақиб Фойиқнинг айтишича, айни дамда минтақага бир неча юк машиналарида жангарилар етиб келмоқда.

Минтақада Толибон билан бир қаторда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ҳам сўнгги йилларда анча фаоллашгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ