Россия империяси истилоси: Oшобани қон ва шонга белаган 1875 йил

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

1864 йилда Россия империяси Чимкентни қирғин билан босиб олиши ортидан Марказий Осиёнинг шаҳару қишлоқларини бирин-кетин қонга ботириб ишғол қилади.

Россия тарихида энг узоққа чўзилган Туркистон истилосида миллионлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлади.

Марказий Осиё ва ё Туркистон русларга осонгина таслим бўлмайди.

1875 йилда Фарғона водийсининг (ҳозирда Тожикистондаги Ашт туманида жойлашган) Ошоба қишлоғида рўй берган воқеалар ҳақида маълумотлар кўп эмас.

Аммо, Ошоба рус генерали Скобелевнинг мудҳиш тушига айланади.

Тўрт карра ҳамла қилиб ҳам руслар бу қишлоқни ишғол қилишолмайди.

Минглаб фарзандларини қурбон берган Ошоба Россия империяси назорати остида бўлган Фарғона водийсида ўзига хос “мустақилликка” эришади.

Россия империясининг истилоси ҳақида “Қонга беланган тарих” туркум видеолавҳаларимизнинг навбатдагисида Ошоба қишлоғи ҳақида ҳикоя қилинади.

Лойиҳа ва лавҳалар муаллифи: Хайрулло Файз

Ошоба видеотасвирчиси : Хайрулло Хўжаев

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ