Туркманистон: 'Сунъий йўлдош антенналарига қарши уруш'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Other

"Туркманистон расмийлари маҳаллий яшовчиларни сунъий йўлдош ТВ-антенналарини бузиб ташлашга мажбурламоқда", дейди Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти.

Инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи ташкилотнинг айтишича, мазкур қадам холис ахборот ва ғоялар олиш ҳуқуқига қабул қилиб бўлмас даражада дахл қилишдир.

"Бу дунёдаги энг ёпиқ ва реприссив мамлакатлардан бири бўлган Туркманистон халқини мустақил янгилик ва ахборотлардан янада иҳоталашга хизмат қилади", дея қўшимча қилади Ҳюман Райтс Уотч.

2015 йил март ойи охирларида пойтахт Ашхобод ва унинг атрофидаги мавзелар расмийлари кўп қаватли уйларнинг томларига ўрнатилган сунъий йўлдош антенналарини олиб ташлашга буйруқ берган.

Мазкур талаб шунчаки "юқоридан келган буйруқ" экани ва гўёки, ТВ-антенна шаҳар кўринишини бузиши билан изоҳланган.

Одамларга ҳукумат телевизион хизматидан ёки давлатга қарашли сунъий йўлдош қурилмаларидан фойдаланишлари мумкинлиги айтилган.

"Сунъий йўлдош телеканаллари Туркманистондаги одамларни ташқи дунёдан нафас етказувчи дарича эди", дейди Ҳюман Райтс Уотчнинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари Рейчел Денбер.

"Ҳукумат сўз эркинлигини чеклашга қаратилган қаттиққўл усулларини тўхтатиши ва одамларга хабар ва кўнгилочар манбаларини танлашга изн бериши керак", дея қўшимча қилади Ҳюман Райтс Уотч вакили.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio