Қозоғистонда овоз бериш якунланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи European Photopress agency

26 апрел куни Қозоғистон маҳаллий вақти билан соат 20 да сайлов участкалари ёпилган.

Қозоғистоннинг Вашингтон ва Нью-Йоркдаги дипломатик идораларида очилган сайлов участкаларининг 27 апрел куни тонгги соат 6 да ёпишга қарор қилинган.

Қозоғистон: президентлик сайловида овоз бериш бошланди

Бу мустақил Қозоғистон тарихидаги бешинчи президентлик сайлови бўлган.

Марказий Сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига биноан, муддатидан олдинги президентлик сайловида мамлакатдаги сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг қарийб 90 фоизи иштирок этган.

"Менинг ишончим комилки, қозоғистонликлар, авваламбор, барқарорлик учун овоз берадилар", деб айтган овоз бериш пайти Президент Нурсултон Назарбоев.

У, агар сайланадиган бўлса, қандай ишлар қилмоқчи экани ҳақида сўзлаб берган.

Қозоғистонда расман "Элбоши" мақоми берилган 74 ёшли Нурсултон Назарбоев мамлакатни 26 йилдан буён бошқариб келади.

Мамлакатда муддатидан олдинги президентлик сайлови 2011 йил ўтказилган, унда жаноб Назарбоевнинг 95 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонгани эълон қилинган эди.

Бу галги сайловнинг ҳам натижаси аввалдан маълум экани бошиданоқ айтиб келинаяпти.

Эрта-индин жаноб Назарбоевнинг яна сайловчиларнинг кўп фоиздаги овозини қўлга киритгани эълон қилиниши кутилмоқда.

Ушбу сайлов Қозоғистонда ҳокимиятни сиёсий ворисга топшириш ҳақидаги гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида ташкиллаштирилди, дея баҳолаганлар кузатувчилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ