Тожикистон арабча исмлардан воз кечса… «Эмомали Раҳмон»га нима бўлади?

Image caption Миллий кийимлар талабидан кейин миллий исмларми?

Тожикистонда айрим мулозимлар болаларга қӯйиладиган исмларни миллийлаштириш борасидаги ғояни ӯртага сурган.

Бу борада махсус лойиӽа ишлаб чиқариш билдирилган.

Мен аввало оддий тожикистонликларнинг фикрлари билан қизиқиб, ҳамватанлар билан суҳбатга киришдим.

- Менинг исмим – Рустам, - деди суӽбатдошлардан бири. – Бу исм менга ёқади. Отамлар буюк Фирдавсийнинг «Шоӽнома»си қаӽрамонига ӽавас қилиб, менга Рустам исмини қӯйганлар.

- Менинг отим оддийгина – Тӯхтасин. Ота-онамнинг мендан олдинги фарзандлари турмаган экан, - дея бироз ийманибгина гап бошлади иккинчи суӽбатдош.- Шундан улар Аллоӽдан сӯраб, менинг отимни Тӯхтасин қӯйишган экан. Мана ӽозир қирқ бешга кирдим. Уч нафар фарзандим бор. Уларнинг отини ӽам айтайми? Саодат, Бахтиёр, Баӽодир.

Суӽбатдошлардан бири саволимни эшитган заӽоти бурилиб кетди. Лекин бирпас ӯтиб негадир ортига қайтди.

-Мен – Гагаринман, - у шундай дея негадир кӯзимга тик боқди. – Мана, сиз ӽеч ӽам ажабланмадингиз. Лекин устимдан кулганлар бӯлган: «Гагарин, нега насаб исмга айланган, яна бошқа бир халқники», дейишган юзимга. Мен 1961 йили 15 апрелда туғилганман. Биринчи марта инсоннинг фазога чиқиши шодликлари давом этаётган пайтда. Отам менга ана шунда Гагарин, деб ном қӯйганлар.

- Менинг исмим – Муӽаммад. Мен раӽматли бобомнинг менга пайғамбаримиз (с.а.в) номларини берганликларидан у кишидан бир умр миннатдорман.

Исмлар айирмачиликни келтириб чиқарадими?

Image caption Ҳижобли қизлар

Тожикистон Адлия вазирлиги фарзандларга миллий маданиятга бегона, шунингдек нарсалар, маӽсулот, ӽайвон ва қушлар номлари қӯймасликни таклиф қилган.

Шунингдек, «мулла», «халифа», «тӯра», «хӯжа», шайх», «амир», «сӯфи», «охун» каби номларни қӯйиш ё исмларга бу қӯшимчаларни қӯшиш инсонларнинг шон-шарафини пастга уриши, одамлар орасида айирмачиликни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилган.

Журналист Неъмат Мирсаидовнинг айтишича чиндан ӽам ӽар бир ота-она ӯз ӯғли ё қизига чиройди, маъно-мазмунли исм танлаши яхшидир. - Масалан, тожиклар орасида «Хошок», «Табар», «Дос» (бу исмлар ӯзбекчада «Хашак», «Болта», «Ӯроқ» дея жаранглайди) каби исмлар учраб туради. Мен нарса-буюм, ӽайвон, қуш номида юрган инсонларнинг ӽаммасини ӯз исмига муносабатини аниқ айта олмайман. Лекин ана шу номлардаги мен суӽбатлашган кишиларнинг кӯпчилиги ӯзларига исмлари ёқмаслигини айтишган.

Масалан, «Хошок» исмли киши бу номдан уялишини айтган.

- Чиндан ӽам эшитган қулоққа ёқимсиз отлар қӯйиш бор. Яна узундан-узоқ, ӽатто талаффуз қилиш қийин отлар ӽам учраб туради. Пайғамбаримиз – Муӽаммад саллаллоӽи вассалам ӽам фарзандларингизга чиройли исм қӯйинг, деганлар. Отанинг вазифаларидан бири фарзандига яхши исм қӯйиш эканлигини кӯпчилик билади. Лекин барибир ота-оналарга фарзанди учун исм танлаш фақат тавсия тарзида берилиши керак, деб ӯйлайман . Бу ӽеч қачон мажбурий тарзда бӯлмаслиги керак, - дейди ӯкитувчи Сайфуллохон Қорихонов.

Унинг фикрича исмларга «хӯжа», «хон», «мир» қӯшимчаларини қӯшишнинг ӯз тарихи бор.

- Бу қӯшимчалар шажара, бир авлоднинг келиб чиқиши ӽақида маълумот беради. Таӽлилчи Аӽмад Бобожоновнинг айтишича Шӯролар даврида айнан ана шундай қӯшимчали исми, насаби бӯлган одамлар аслида ӯзларининг саводли бӯлганликлари, онг-шуури баландлиги боис таъқиб этилганлар.

- Ӯшанда қанчадан-қанча одам «хӯжа», «тӯра», «хон» каби қӯшимчаларни ном-насабларидан олиб ташлашган. Фақат мустақиллик даврига келиб кӯплар ном-насабларини қайтадан ӯзгартириб, аждодларини англатувчи қӯшимчаларни қӯштиришган, - дейди Аӽмад Бобожонов.

Илич, Серго, Сталина, Марлен ва МЭЛСлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Шўролар даврида Сталин, Илич, МЭЛС деган исмлар кенг тарқалганди

- Шӯролар даврида бизнинг миллатимизга бутунлай ёт бӯлган номларни қӯйиш урф бӯла бошлади. Владимир, Серго, Илич, Клара, Сталина, Марлен, Маркс, МЭЛС... Владимир Бу Лениннинг номи, Серго Оржоникидзеники. Марлен Маркс ва Лениннинг насаб ва тахаллуслари бош бӯғинларининг қӯшилишидан келиб чиққан. МЭЛС эса – Маркс, Энгелс, Ленин, Сталиннинг бош ӽарфларидан пайдо бӯлган. Бу Шӯролар мафкуравий сиёсатининг таъсири эди, - дейди журналист Неъмат Мирсаидов.

- Мен мустақиллик даврига келиб, Абдураӽим, Абдулло, Камолга айланган бир нечта МЭЛС ва Марленларни биламан, - дейди Аӽмад Бобожонов. Кузатувчиларнинг айтишларича, Адлия вазирлиги ота-оналар болаларига арабча исмлар қӯйишни исташса, фуқаролик ӽолатлари ӽужжатларини қайд қилиш мақомотларининг бунга ӽеч қачон йӯл қӯймасликлари зарурлигини янги лойиӽада акс этиши учун интилмоқда.

Хӯш, агар ота-оналар бунга рози бӯлишмасалар, нима қилиш зарур, деган савол туғилади. Бунда масъул шахслар тожикча исмларни таклиф этишга мажбур бӯлишади. Лекин ота-она ӯз фарзандига масъул шахс таклиф этган исмни қӯйишни истамаса, нима бӯлади?

- Албатта, ота-онанинг фарзандига чиройли тожикча исм қӯйгани яхши. Лекин ота-она ӯғли ё қизига, масалан, Муӽаммад, Абдулло, Абубакр, Усмон, Умар, Али, Хадича, Гулсум, Фотима деб ном қӯйишни истасалар-чи? Ахир, тожиклар неча асрлардан буён болаларига бундай арабча исмларни қӯйиб келишган. Араб исмлари тожик номларининг бир қисмига, тарихимизнинг бир бӯлагига айланган аслида. Арабча номларни қӯйиш фақат Тожикистонда эмас, аӽолиси ислом динида бӯлган барча мамлакатларда аллақачонлар одат тусига кириб бӯлган. Бу ӽақиқатдан юз ӯгириб, йӯқ, фақат соф тожикча исм қӯясиз, деб оёқ тираб туриб олиш тӯғри эмас, - дейди Неъмат Мирсаидов.

Ӯзбеклар, қирғизлар, туркманлар қандай исм қӯйишсин?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Президентнинг исми ҳам "тожиклашади"ми?

Ӯзбеклар ӯз фарзандларига ӯзбекча отлар билан бирга ӯзларига ёққан тожикча ва арабча исмларни ӽам қӯйиб келишади. Ӯзбеклар орасида Беӽрӯз, Бахтиёр, Нисо, Тахмина номли эркак ва аёлларни кӯплаб учратиш мумкин. Айни бир пайтда тожикларда ӽам Улуғбек, Турсунбой, Юлдуз, Ӯғилой каби исмлилар оз эмас.

- Тожикистонда фақат расмий маълумотларга қараганда бир миллион нафардан ортиқ ӯзбеклар яшайди, - дейди тарихчи Аӽмад Бобожонов. – Хӯш, борди-ю, Адлия вазирлигининг лойиӽаси қабул қилинса, Тожикистонда яшаётган ӯзбеклар, қирғизлар, туркманлар болаларига қандай исм қӯйишади?

У шундай дея, Тожикистонда ӯзбекча аталган шаӽар-қишлоқлар номини ӯзгартиришни мисолга келтиради.

- Беш юз йилдан буён Ӯратепа деб аталаётган шаӽар номи Истаравшан, Олтинтопган шаӽарчаси Зарнисор, деб ӯзгартирилди. Юзлаб қишлоқлар номи қайта аталди. Ӯзбекча аталган қишлоқлар ӯрнига Истиқлол, Ваӽдат, Гулшан, Зарчашма деб на жой, на унинг тарихига мос тушмаган сунъий номлар қӯйилди. Ном алмаштириш учун қанчадан-қанча маблағ сарфланди.

Шунда мен «истиқлол», «ваӽдат» сӯзларининг ӽам асли тожикча эмас, балки арабча эканлигини ӯйлагандим, - дейди Аӽмад Бобожонов.

- Аслида мамлакатда бошқа бир муӽимроқ муаммо бӯлмаганда ӽам майли эди, - дейди Сайфуллохон Қорихонов болаларга миллий номлар бериш ӽақидаги Адлия вазирлиги лойиӽасига муносабат билдираётиб.

Болаларга фақат тожикча исм қӯйиш борасидаги лойиӽа ишлаб чиқишдан кӯра, шариф ва насаблардаги халқимизга бутунлай бегона «ич», «овна», «ов», «ова», «ев», «ева» қӯшимчаларидан халос бӯлишни ӯйлаш тӯғрироқ эмасми? – дейди таӽлилчи Аӽмад Бобожонов.

Исмини айтишни истамаган бошқа бир суҳбатдошимиз эса, бир маънода, гапнинг индаллосини айтади.

- Президентнинг исмини нима қиламиз? Эмомали ҳам, Раҳмон ҳам тожикча эмас!

Кузатувчиларга кўра, айрим «ташаббускор» мулозимларнинг арабча исмлардан воз кечиш талаблари, ҳукуматнинг радикал диний гуруҳларга қарши тарғиботида айримлар «дўппи деса, бош келтирмоқ» усулида курашаётгани билан боғлиқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ