Қозоғистон ғарбида қурувчилар иш ташлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи moygorod
Image caption Ишчилар маошларнинг оширилишини талаб қилишмоқда

Қозоғистон ғарбида газни қайта ишловчи корхона қурилишида иштирок этаётган 100дан ортиқ қурувчилар маошлар камлиги боис иш ташлашган.

"Казстройсервис" ходимлари ойликни ўз вақтида олишлари, аммо маошлар 2-3 минг тангага қисқартирилганини айтишган.

Interfax-Kazakhstan агентлигининг Ғарбий Қозоғистон вилоят ҳокимининг матбуот котиби Қайрат Абусовдан иқтибос келтиришича, "Казстройсервис"нинг 140 нафар ишчилари 10 майдан буён ишга чиқишмаган.

Улар маошларнинг оширилишини талаб қилишмоқда.

"Ҳозир Бош прокуратуранинг минтақавий идораси, меҳнат бошқармаси ва бошқа ижроия идораларининг вакиллари иш ташлаш саҳнасига жўнаб кетишган", деб айтган ҳокимият вакили.

Унга кўра, "вазият назорат остида".

Kazakhstan Today нашрининг Нуржан исмли "Казстройсервис" ходимидан иқтибос келтиришича, ишчилар бир неча бор ўз талабларини раҳбариятга етказишган, аммо "қўлимиздан ҳеч нарса келмайди" деган жавобни олганлар.

"Биз эрталаб 8 дан кечки 7 гача ишлаймиз. Шартнома бўйича якшанба кунига икки баробар ҳақ тўланиши керак. Аммо биз буни кўрмаяпмиз", деб айтган иш ташлаганлардан бири.

Қозоғистоннинг нефт ва газ заҳираларига бой ғарбий минтақаларида ишчиларнинг норозилик чиқишлари бот-бот юз бериб туради.

2011 йилда Жанаўзенда нефтчиларнинг бир неча ой давом этган норозиликлари тартибсизликларга айланиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, полиция билан тўқнашувларда 16 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio