Қирғиз-Ўзбек чегарасидаги ҳодиса юзасидан текширув бошланган

Image caption Муаммоли чегара

Қирғизистон мулозимлари Ўзбекистон чегарачилари Сўх анклавида бир қирғизтонликни отиб ўлдирилгани юзасидан текширув бошлашган.

Мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш учун Боткен вилояти ва Ўзбекистоннинг Сўхдаги чегарачиларининг учрашгани ҳақида Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби хабар қилган.

Айни маълумотга қараганда, Ўзбекистоннинг Сўх анклавидаги ҳудудда ўзбек чегарачилари отган ўқлардан бир киши қурбон бўлган, яна бир қирғизистонлик қўлга олинган.

Ҳалок бўлган қирғизистонлик Қоратўқай қишлоғининг яшовчиси, 22 ёшли Маҳмуджон ўғли Мансур экани айтилган.

Қочишга ҳаракат қилиб, аммо кейинроқ қўлга тушган бошқа бир йигит 24 ёшли Маҳмуджон ўғли Шунқордир.

Икковлон Ўзбекистон фуқаролари билан келишиб Қирғизистонга озиқ-овқат олиб кетишаётган бўлган.

Уларни кўриб қолган Ўзбекистон чегарачилари машинага қарата ўт очгани айтилади.

Ана шу отишмада Мансур қаттиқ яраланади ва Сўхдаги касалхонада жони узилади.

Унинг акаси Шунқор эса қўлга олинади.

Уларнинг ёнида яна бир Қирғизистон фуқароси бўлгани айтилади, аммо у қочишга улгурган.

12 майда чегарачилар учрашувидан сўнг Маҳмуднинг жасади ва ҳибсга олинган акаси Қирғизистон томонига қайтарилган.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати Сўх туманида рўй берган ҳодисада “контрабандачи”ларни айблаган.

Матбуот хизмати “йирик миқдорда” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқишга уринилган деб таърифлар экан, аниқ рақамларни келтирмайди.

Кузатувчиларга кўра, икки орада автомобил билан озиқ-овқатларнинг доим ҳам расмий бўлмаган савдоси деярли анъанага айланган.

Икки давлат чегарасидаги бу каби ҳодисалар биринчи марта рўй бераётгани йўқ.

Чегара ҳудудларида чегарачилар иштирокида турфа нохуш ҳодисалар, жумладан қурол ишга солиниши деярли ҳар йили рўй бериб туради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ