Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш Қозоғистондагидан юқорими?

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги, жамғарма таъбирича, соғлом иқтисодий ўсиш суръатларини ушлаб туриш учун хусусий сектордаги ислоҳотларни жадаллаштиришга чақирган.

Жамғарма баёнотида айтилишича, ўтган йили Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 8.1 фоизга, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 7 ярим фоизга ўсган.

Бу Қозоғистондаги иқтисодий ўсишдан уч баробар, Россиядагидан эса тўрт баробар кўп демакдир.

Ўзбекистон молия вазирлигининг собиқ мулозими Сапарбой Жубаев Халқаро валюта жамғармаси берган рақамларни савол остига олади.

Унинг айтишича, ХВЖ Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда статистика идоралари берган расмий рақамларга ишонади.

"Бундай ўсиш нафақат Қозоғистон, Хитойда ҳам йўқ. Агар охирги 7-8 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш ҳақиқатан ҳам 7-8 фоизни ташкил этганида, жон бошига даромад кескин ошиб кетган бўлар эди. Афсуски, биз буни кўрмаяпмиз", - дейди қозоғистонлик иқтисодчи.

Шу ҳафта Ўзбекистонга ташрифини якунлаган ХВЖ миссиясига кўра, Ўзбекистон ҳукумати "қўшимча прагматик чоралар"ни кўриш, жумладан, валюта чекловларини юмшатишига ишора қилган.

Айни пайтда Оврўпода тикланиш ва тараққиёт банки Россиядан меҳнат муҳожирлари уйларига юбораётган маблағлар 2009 йилдаги даражага тушиб кетганини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio