Қозоғистон сайғоқлар ўлими юзасидан кўмак сўрамоқда

Image caption Сайғоқларнинг сирли ўлими

Хабарларга кўра, Қозоғистон шимолидаги Кустанай вилоятидаги нобуд бўлган сайғоқлар сони 80, 000га яқинлашган.

Айни пайтда мазкур рақам 85,000га етиши мумкинлигидан хавотирлар бор.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг маҳаллий матбуотга айтишича, мамлакат марказидаги Оқмола минтақасидаги сайғоқлар ҳам ўла бошлаган. У ерда мингга яқин жониворлар ўлик ҳолда топилган.

Илк бор 4та сайғоқнинг жасади 17 май куни Иргиз Тўрғай ҳудудидаги қўриқхонадан топилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2,880та ўлган жонивор кўмиб юборилган.

Энг ёмон вазият Кустанай вилоятида экани хабар қилинади.

У ерда 40,000га яқин жонивор жасади аллақачон кўмилган.

Сайғоқлар жанубий минтақаларда қишлаш учун борадиган. Баҳор келиши билан эса, шимолий вилоятларга қайтарилади.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири воизи минтақадаги фавқулодда вазият билан ҳисоблашишга 500дан ортиқ киши сафарбар этилганини айтган.

Шунингдек, воиз Қишлоқ хўжалик вазирлиги Ёввойи ҳайвонлар кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолиш бўйича Бонн конвенцияси котибиятига ҳам расман ёрдам мурожаат қилганини ҳам маълум қилган.

Унга кўра, вазирлик ушбу ноёб жониворларнинг оммавий ўлаётгани сабабларини ўрганиш учун мутахассислар йўллашни сўраган.

Сайғоқлар оз сонда Россия ҳудудида ҳам бор.

Ўтган аср охирларида авжига чиққан ов қилиш ҳам бу жониворларнинг сонини кескин қисқариб кетишига сабаб бўлган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio