Афғонистондаги портлашда ўнлаб одамлар яраланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи zee media
Image caption Ҳужумда ҳукумат биноси нишонга олинган

Афғонистон жануби-шарқидаги Забул вилоятида ҳудкуш ҳужумчи томонидан уюштирилган портлашда бир киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, 1 тоннага яқин портловчи моддалар вилоят маркази Қалатдаги ҳукумат бинолари жойлашган мажмуа яқинига тўхтатилган юк машинасида бўлган.

Портловчи ускунани ҳудкуш ҳужумчи ишга солган.

Расмийларга кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Яраланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Сўнгги хабарларга кўра, Толибон ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Шу йил апрелида Толибон "баҳорги ҳамла"ни бошлаган ва қатор ҳукумат биноларини нишонга олган.

Душанба куни шунингдек, жанубий Қандаҳор вилоятида 4 нафар полиция ходимлари қуролларини ўз ҳамкасбларига қаратган.

Қандаҳор полицияси сўзчиси Зиё Дуронийга кўра, 3 нафар полиция ходимлари ҳалок бўлган.

Толибон ўзининг 2 нафар аъзоси афғон полициясига сизиб киришга муваффақ бўлганини айтган.

Толибон ҳужумчилар 8 нафар полициячини ўлдиргани ва 10 та қуролни олиб қочишганини даъво қилган.

Кобул ҳукуматининг Толибон билан тинчлик музокараларига қарамай, сўнгги ҳафталарда бутун Афғонистон бўйлаб ҳужумларнинг кучайгани кузатилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Толибоннинг айрим унсурлари музокараларга қарши бўлиши ё-да Толибоннинг ўзи музокара мавқеъини кучайтириш мақсадида ҳужумларни авж олдирган бўлиши ҳам мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio