Тожикистон ИИВ полковниги ИД га қўшилганини эълон қилди

Image caption Гулмурод Ҳалимов шу йил апрелида ғойиб бўлган эди

Шу йилнинг апрел ойида бедарак кетган Тожикистон Ички ишлар вазирлиги махсус милиция отряди-ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимов "Исломий Давлат" жиҳодчи гуруҳи сафларига қўшилганини эълон қилган.

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода маълум қилган.

Сурияда тасвирга олингани тахмин этилаётган видеода Ҳалимов намоз ўқиш ва исломий кийимда юришга рухсат бермаётган тожик ҳукуматининг амалларига норозилик белгиси сифатида жиҳодчиларга қўшилганини айтган.

Полковникнинг мурожаати рус тилида ёзилган.

Видеомурожаат 12 дақиқадан кўпроқ давом этади.

Собиқ ОМОН қўмондони видеода пальма дарахти атрофида қора кийинган, елкасида мерганлик қуроли билан кўринади. У сўзлар экан, араб тилида намозга чорлаш эшитилиб туради.

Рус тилида гапирган Гулмурод Ҳалимов "Исломий Давлат" сафларига қўшилишини Тожикистон Ички ишлар вазирлигида ўрнатилган расмий тартибдан норозилиги туфайли дея изоҳлаган.

Унинг айтишича, вазирлик намоз ўқиш ва Исломга мувофиқ кийинишга ижозат бермайди.

Гулмурод Ҳалимов ўзи, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ўтказган йиғилишлар ҳақида ҳикоя қилган.

Ҳалимов апрел ойи охирида ғойиб бўлишидан кўп ўтмай, унинг "Исломий Давлат"га қўшилгани ҳақида фаразлар пайдо бўлган эди.

Тожикистон нашрларининг ИИВдаги манбаъларга иқтибосан хабар беришларича, Сурияга қочган зобит охирги пайтларда ИД фаолияти, ғоя ва тузилмаси ҳақида маълумот тўплаш билан машғул бўлган.

Тожикистон расмийлари ҳозирча видео юзасидан шарҳ беришмаган.

Аммо видео пайдо бўлишидан кўп ўтмай, Тожикистонда YouTube сайти очилмай қолган.

Тожикистон Ички ишлар вазири муовини, генарал-майор Икром Умарзода бундан икки ҳафта илгари журналистларга ОМОН командири Гулмурод Ӽалимовнинг ӽозирда қаерда эканлиги борасида бирон-бир маълумотга эга эмаслигини айтган.

У Ҳалимовнинг "Исломий давлат" сафларига қӯшилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламаган, аммо рад ҳам этмаган.

Сурия ва Ироқдаги "Исломий Давлат" сафларида юзлаб марказий осиёликларнинг жанг қилаётганликлари маълум.

"Сабри Жамоат" ва "Имом Бухорий" каби ўз гуруҳларини тузган бу жангчилар Суриянинг Ҳалаб, Кобане шаҳарлари ва яқинларда Палмирадаги йирик жангларда иштирок этганликлари кўрилган.

Матонатли қўмондон

Тожик матбуотининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, хабар беришича, ОМОН зобити Сурияга бир ӯзи отланган эмас.

Ҳалимов 10 нафар одамни тӯплаган ва улар билан бирга 1 май куни Москвага учган.

Бу 10 кишининг деярли ӽаммаси ишсиз юрган одамлар бӯлгани айтилади.

Гувоҳларнинг айтишларича, Гулмурод Ҳалимовни 2 май куни Москвадаги "Шереметьево" халқаро аэропортида кӯришган.

Ҳалимов уч йил олдин Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус вазифаларни бажарувчи отрядига қўмондон қилиб тайинланганди.

У олий маълумотли ӽуқуқшунос бӯлиб, Тожикистоннинг турли минтақаларидаги махсус амалиётлар, жумладан, диний экстремистларга қарши курашда кӯрсатган матонати учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланган.

40 ёшли Гулмурод Ҳалимов ӯтган йили Тожикистон Ички ишлар вазирлиги буйруғига кӯра, полковник рутбасини олганди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда Суриядаги қуролли тӯқнашувларда террорчи ва экстремистик гуруӽлар таркибида 200 нафардан ортиқ тожикистонлик иштирок этмоқда.

Ӯз вақтида Суриядаги жангларда камида 50 нафар тожикистонликнинг ҳалок бӯлгани хабар қилинган.

Ички ишлар вазири Сурияга кетган тожикистонликларни йӯлидан адашган ёшлар деб атаб, уларнинг "маънисиз уруш" бораётган мамлакатга хотинлари ва болаларини ҳам чақираётганликларини айтган.

У Сурия ва Ироққа бормоқчи бӯлган бир неча аёл ва қизлар йӯлдан қайтариб қолинганини таъкидлаган.

Тожикистон вақтли матбуоти ва интернет нашрларида Сурияга боргач, ӯзини алдашганини сезиб, қайтиб келишга муваффақ бӯлган тожикистонлик бир неча йигитнинг ҳозирда ҳеч қандай тазйиқларсиз яшаётгани ёзилган.

Тожикистондаги масжидларда эса жума намозидан олдин имом-хатиблар кўлоблик бир йигитнинг Сурияда ҳалок бўлгани ва ҳозирда унинг хотини ва болалари бегона мамлакатда ўз юртига қайта олмасдан қийин аҳволда қолганини айтишган.

Имом-хатиблар ота-оналарни ўз фарзандлари қўяётган қадамни кузатиб, уларни нотўғри йўлга кириб қолишлари олдини олишга чақиришган.

Тожикистон Республикаси Президенти ӽузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази бошлиғи Худойберди Холиқназар тожикистонликларнинг диний экстремистик ва радикал гуруӽларга қӯшилиб қолишларининг асосий сабаблари мамлакатдаги қашшоқлик, ишсизлик, ёшларнинг исломий ва сиёсий билимлари пастлиги туфайли уларни интернет ижтимоий тармоқлари орқали ёллаш эканлигини айтган.

"Меӽнат муӽожирлиги ӽам ёшларни Сурия урушига жалб этилишига таъсир кӯрсатмоқда. Афсуски, Россиядаги инқироз пайтида бизнинг кӯп меӽнат муӽожирларимиз иш ӯринларини йӯқотишди ва уларнинг айримлари Суриядаги урушга тортилдилар. Улар масжидларга намоз ӯқигани боришганда ёлловчилар Туркияда яхши иш билан таъминлашни ваъда бериб, аслида Сурияга олиб кетишган", деган Худойберди Холиқназар.

"Мамлакатдаги ишсизлик, камбағаллик, коррупциянинг ёшлар орасида норозилик уйғотаётгани ва уларнинг тирикчиликни яхшилаш мақсадида ӯзлари билмаган ҳолда қуролли гуруҳлар сафига қӯшилиб қолаётганликлари ҳақиқат",- дейди тожикистонлик таҳлилчи Аҳмад Бобожонов.

Лекин унинг фикрича, милиция полковниги Гулмурод Ҳалимов учун ҳамма нарса етарли бӯлган - яхши иш ҳам, яхши маош ҳам...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio