Тожикистонда қатор Интернет саҳифалар очилмаяпти

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Тожикистондаги Интернет фойдаланувчилари мамлакат ҳудудида қатор веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларга кириш имконсиз бўлиб қолгани ҳақида хабар қилмоқдалар.

28 май кечқурун Тожикистон ҳудудида "Одноклассники" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқлари, "Озоди" радиоси ҳамда "Asia-plus" веб-сайтларига тўсиқ қўйилган.

Тожикистон ҳукумати қошидаги Ахборот хизмати Би-би-си билан суҳбатда Интернет саҳифаларига тўсиқ қўйиш борасида бирор кўрсатма берилганини рад этганлар.

Аммо Тожикистон Интернет-провайдерлари бирлашмасида қатор веб-сайтлар ёпиб қўйилганини тан олганлар, чеклов сабаби нимада экани борасидаги саволга очиқлик киритмаганлар.

Бундан олдин ҳам Тожикистонда Youtube видеопортали ва қатор Интернет саҳифаларга вақтинча тўсиқ қўйилгани ҳоллари кўп бор кузатилган.

Интернет-провайдерлар Алоқа хизматидан Интернетга тўсиқ қўйиш ҳақида оғзаки кўрсатмалар олганлар.

Интернетга чеклов бир кун олдин виртуал оламда тарқалган Тожикистон Ички ишлар вазирлиги махсус бўлинмаси собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимов видеомурожаати билан боғлиқ бўлиши мумкин.

40 ёшли полковник Гулмурод Ҳалимов апрел ойи охирида ғойиб бўлган, ўз видеосида Тожикистонда Ислом дини ва мусулмонларга қарши сиёсат олиб борилаётганига норозилик сифатида "Исломий Давлат" сафига қўшилгани ҳақида эълон қилган.

Собиқ қўмондон Тожикистон ҳарбийларини ҳамда Россияда бўлган меҳнат муҳожирларини "Исломий Давлат" сафига қўшилишга чақирган.

Полковникнинг мурожаати рус тилида ёзилган.

Видеомурожаат 12 дақиқадан кўпроқ давом этади.

Ҳалимов ғойиб бўлишидан кўп ўтмай, унинг "Исломий Давлат"га қўшилгани ҳақида фаразлар пайдо бўлган.

Тожикистон нашрларининг Ички ишлар вазирлигидаги манбаъларга иқтибосан хабар беришларича, Сурияга қочган зобит охирги пайтларда "Исломий Давлат" фаолияти, ғоя ва тузилмаси ҳақида маълумот тўплаш билан машғул бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ