Ўзбек-қирғиз чегарасида яна отишма

Image caption Ўзбек-Қирғиз чегарасида чегарачилар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради

Қирғизистон Чегара Хизмати матбуот бўлими тарқатган хабарга кўра, қирғиз-ўзбек чегара қўриқчилари ўртасида отишма юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун 29 июн куни Айдаркен чегара хизмати бўлинмаси "Кара-Шоро" чегара назорат нуқтасида Қирғизистон чегарачилари давлат чегараси чизиғида бўлган Ўзбекистон чегарачиларига танбеҳ берган.

Қирғизистон Чегара Хизмати матбуот бўлимига кўра, Ўзбек чегарачилари биринчи бўлиб ўқотар қуролни ишга солганлар.

Айтилишича, Ўзбекистон чегара қўриқчилари Қирғиз ҳарбийларининг давлат чегарасига дахл қилмаслик ва чегара чизиғидан масофа сақлаш борасидаги талабига жавобан ўқ узишган.

Отишма икки давлат ўртасидаги чегаранинг аниқ белгиланмаган ҳудудида кечган.

Қирғизистон Чегара Хизмати матбуот бўлими тарқатган баёнотда қирғиз чегарачилари ҳодисадан жабр кўрмаганлари айтилади.

Ҳозир текширув ишлари бошланган.

Image caption Кўпинча томонлар қўшниларини ноқонуний амалларда айблаб чиқадилар

Айни пайтда эса, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизмати расмийлари ҳодиса сабаблари ва қандай шароитда юз берганига ойдинлик киритиш учун учрашаётганлари хабар қилинади.

Ўзбек чегарачилари мазкур воқеа юзасидан ҳали бирор расмий маълумот тарқатгани йўқ.

Аммо, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар тез-тез юз бериб туради. Баъзи ҳолатларда бундай ҳодисалар ўлим билан якун топган.

Кўпинча томонлар бир-бирларини ноқонуний амалларда айблаб чиқадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio