Роҳат Алиев устидан кечган маҳкамада ҳукм ўқилди

Австриядаги маҳкама Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевга айблов илгари сурилган жиноят иши бўйича ўз қарорини эълон қилган.

Иш қозоғистонлик банкирлар ўлими билан боғлиқ бўлган.

Вена Ери маҳкамаси чиқарган ҳукм ҳам Австриядан минглаб километр узоқликдаги Олма-Отада рўй берган даҳшатли қотилликка бағишланган.

Вена маҳкамаси икки Қозоғистон фуқаросини ҳам қотилликда айбдор деб топмаган.

Қозоғистон жосуслик идораси собиқ раҳбари Алнур Мусаевга қўйилган айбловлар исботини топмагани, у мутлақ оқлангани эълон қилинган.

Собиқ хавфсизлик маслаҳатчиси Вадим Кошлякка икки йиллик шартли жазо тайинланган.

Кошлякка қотиллик учун эмас, балки одам ўғирлашда қатнашиш айби учун жазо тайинлангани айтилган.

Банкирларни ўлдиришга буюртма беришда айбланган асосий айбланувчи Президент Назарбоевнинг собиқ куёви, Қозоғистоннинг Австриядаги собиқ элчиси Роҳат Алиев шу йил февралида Вена шаҳридаги қамоқхона бўлмасида ўлик ҳолда топилган эди.

Бугунги ҳукм Австрия ўз тарихида кўрган энг мураккаб ва ноодатий маҳкама жараёни ниҳояси бўлган.

Қарийб уч ой давом этган, жами 30 маҳкама кунини ташкил этган жараёнда ўнлаб гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.

Ўттиздан ортиқ одам таржимони ва адвокати билан Қозоғистондан парвоз қилиб келишига тўғри келган.

Бу маҳкамага Австрия матбуотининг эътибори ҳам катта бўлди: Қозоғистон махфий хизматларига маҳкама ишига таъсир кўрсатаяптими ёки йўқ деган баҳс ҳам қизиди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ