Тожикистон Тоғли Бадахшонида сув тошқинлари

Тожикистон Тоғли Бадахшонида юз берган сув тошқинлари оқибатида "Tajikenergy" гидроэлектрстанцияси ишдан чиққан ва вилоят буткул электр қувватисиз қолган.

Сел Тоғли Бадахшон вилоятининг Шуғнон ва Роштқалъа туманларида кўп моддий зарар етказгани хабар қилинмоқда.

Шуғнон туманидаги Барсем ва Колхозобод қишлоқларида 50 дан уйлар, икки километрлик автомобил йўли ва электр узатиш симлари вайрон бўлган.

Ўн минглаб инсонларнинг бошпанасиз ва озиқ-овқатсиз қолганлари хабар қилинмоқда.

Аҳоли яшаш масканларини вилоят маркази Хорўғ шаҳри билан боғлайдиган ягона автомобил йўли ишдан чиққани боис вазият янада оғирлашган.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси Хорўғ шаҳрини сув босиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Farsi

Тоғли Бадахшон вилояти маркази аҳолиси 30 минг кишини ташкил этади.

Одамларга зудлик билан ўз уйларини тарк этиб хавфсиз жойга ўтиш маслаҳати берилган.

Расмийлар қутқарувчиларнинг табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга чодирлар, озиқ-овқат ва дори-дармон етказаётгани ҳақида хабар тарқатганлар.

Баланд тоғ қишлоқларида ҳатто тикучар қўнадиган жойлар йўқлиги сабабли юклар ҳаводан улоқтирилаётгани айтилмоқда.

Сув тошқинларига тоғлардаги музларнинг тез эриши сабаб бўлган.

Бутун минтақада бўлгани сингари Тожикистонда ҳам бу йил ёз ҳаддан зиёд иссиқ келгани кузатилмоқда.

Шунинг учун ҳам музликлар кўп эрий бошлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio