Сел туфайли Тожикистон кўмак сўрамоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Тожикистон мамлакатда содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилган.

Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ёрдамга рози мамлакатлар ва халқаро ташкилотларни мамлакатига ёрдам беришга чақирган.

Тинимсиз ёққан ёмғир 16 июл куни сув тошқинларини келтириб чиқарган.

Шу пайтгача олинган хабарларга кўра, Тоғли Бадахшон вилоятининг Важ тумани ва Рашт водийсига ёпирилган кучли сел тошқини камида олти инсоннинг умрига зомин бўлган.

вилоятнинг Шуғнон ва Роштқалъа туманларидакўп моддий зарар етказган.

Табиий офат юзлаб уйларни вайронага айлантирган, икки километрлик автомобил йўли, Pamirenergy ГЭСининг электр узатиш симлари бузилган.

Тоғли Бадахшон вилояти буткул электр таъминотисиз қолган.

Минглаб одамлар бошпанасиз ва озиқ-овқатсиз қолганлар. Дастлабки маълумотларга қараганда, табиий офат Тожикистон иқтисодиётига 50 млн доллардан ортиқ зарар етқизган.

Бутун вилоят бўйлаб 10 мингдан зиёд инсон эвакуация қилинган.

Марказдан узилиб қолган аҳоли масканлари яшовчиларига тикучарлардан чодир, озиқ-овқат ва дори-дармон улоқтирилаётганини айтганлар расмийлар.

Масъулларга кўра, вилоятда табиий офат билан боғлиқ вазият хавотирли эканлигича қолмоқда.

Сел Гунд дарёси йўлини тўсиб қўйган ва дарёда сув сатҳи кўтарила бошлаган.

Оқибатда қуйи оқимда жойлашган кўплаб қишлоқларни сув босиш хавфи юзага келган.

Вилоятнинг 30 минг киши истиқомат қиладиган маркази Хорўғ, шаҳарга яқин аҳоли масканлари ҳам сел остида қолиш таҳдиди пайдо бўлганидан одамлар хавфсиз жойга ўтқазилганлар.

Бутун минтақада бўлгани сингари Тожикистонда ҳам бу йил ёз ҳаддан зиёд иссиқ келгани кузатилмоқда.

Шунинг учун ҳам музликлар кўп эрий бошлаган.

Синоптикларга кўра, июл ойида Тожикистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво оқими кузатилади, тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилади.

Помирдаги табиий фалокат қарийб уч миллион долларни ташкил қилиши мумкин.

Бу мавзуда батафсилроқ