Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари ҳибсга олинган

Image caption Бундан олдинроқ, Наримбаев қўлга олинган депутат Коркмазовга алоқаси борлиги орқасидан истеъфо берганди.

Қирғизистон Президенти маъмурияти раҳбари Данияр Наримбаев порахўрлик ва хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Бундан олдин, 2015 йил 22 июл эрталаб соат 10:30 да Данияр Наримбаев Бош Прокуратурага чақиртирилиб, сўроқ қилинган. Шунингдек, Наримбаев ва пора олишда айбланиб ҳибсга олинган депутат Хаджимурат Коркмазов юзма-юз учраштирилган.

Бош Прокуратура матбуот хизмати билдиришича, ўша куннинг ўзиёқ, жаноб Наримбаев Қирғизистон Жиноят Кодексининг 94 моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон билан ҳибсга олинган.

Бундан олдинроқ, қўлга олинган депутат Коркмазовнинг Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Данияр Наримбаевга алоқаси борлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиши ортидан жаноб Наримбаев истеъфога чиққан эди.

У ўзининг бу қарорини терговга таъсир ўтказиш истагида гумон қилмасликлари учун олганини эълон қилганди.

2015 йил 15 июлда Республика Бош Прокуратураси томонидан Қирғизистон Жоқорғи Кенеши депутати Коркмазов ва бошқа бир нечта мулозимларига нисбатан порахўрлик, ўз вазифасини суистеъмол қилиш, товламачилик каби моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бунга Тюлаев ва бошқа шахсларнинг мол-мулкларини ноқонуний ҳибсга олиш орқасидан улардан пора талаб қилиш факти асос қилиб келтирилган.

Суриштирув идораларига биноан, депутат Коркмазов Президент маъмурияти раҳбари Наримбаев билан тил бириктириб, Тюлеевдан Қирғизистон Олий маҳкамаси кўриб чиқаётган мол-мулкини мусодара қилиш масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 200 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилганлар.

Шунингдек, 2015 йил 7 майда Наримбаев Коркмазов орқали Тюлеевдан 50 минг АҚШ доллари олган, дейилади хабарда.

Тергов жараёнида депутат Коркмазов Қирғизистон Президент маъмурияти раҳбари Наринбаев топшириғига биноан Тюлеевдан пул талаб қилиб олгани ва 2015 йил 7 майда 50 минг долларни Наримбаевга етказганини айтган.

Айни пайтда мавжуд жиноий иш борасида тергов жараёнлари кетаётгани хабар қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio