Мелис Мирзакматов сиртдан етти йилга қамалди

Ўш шаҳрининг собиқ ҳокими Мелис Мирзакматов устидан бўлиб ўтган маҳкамада етти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукми чиқарилган.

Ҳукм қарорида Ўш собиқ раҳбарининг уй-жойи, мол-мулкини мусодара қилиш ҳам кўзда тутилгани хабар қилинган.

Мелис Мирзакматов устидан ҳукмни Ўш шаҳри маҳкамаси чиқарган.

Маҳкама уни "хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш"да айбдор деб топган.

Мирзакматовнинг ўзи Қирғизистонда бўлмагани сабабидан ҳукм сиртдан ўқилган.

Ўш мэрига қарши ўтган йили ноябрида Қирғизистон Бош прокуратураси жиноят иши қўзғатган, унда Мирзакматовнинг шаҳарнинг Навоий кўчасида кўприк қуришга қарор бериш билан лавозимини суистеъмол қилганлиги айтилган эди.

Прокуратурага кўра, Мелис Мирзакматов ҳеч қандай иқтисодий асос, техник-иқтисодий ҳисоб-китобсиз қўл остидагиларга кўприк қурилишини молиялашни бошлашга кўрсатма берган, натижада мамлакат иқтисодига 23 миллион сўм ёки қарийб 450 минг доллар моддий зарар етказган.

Мелис Мирзакматов етакчиси ҳисобланадиган "Улуттар биримдиги" партияси Мирзакматовга қарши қўзғатилган жиноят ишини сиёсий буюртма деб атаб танқид қилган.

Шу йил январида Интернетда ўз баёнотини эълон қилган Мелис Мирзакматов Бош прокуратаранинг ўзига қарши қўзғатган жиноят ишини қоралаган эди.

Яқинда Мирзакматовнинг "Улуттар биримдиги" партияси Ўмурбек Текебаев раҳбарлигидаги "Ата-Мекен" партияси билан бирлашганини эълон қилган.

Мелис Мирзакматов ўзининг миллатчи чиқишлари билан кўзга кўринган сиёсатчи ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ