Тожикистон 16 фуқаросини Интерпол қидирувига берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Тожикистон сўровига биноан халқаро полиция Интерпол 16 Тожикистон фуқаросини ўзини "Исломий Давлат" деб атовчи ҳамда қатор мамлакатларда террорчи ташкилот деб эълон қилинган гуруҳга қўшилгани учун қидирув эълон қилган.

Улар орасида Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимов ҳам бор.

Гулмурод Ҳалимовга Тожикистонда ватанга хиёнат банди бўйича айблов эълон қилиниб қидирувга берилган.

Шу йил апрел ойи охирида ғойиб бўлган ИИВ полковниги Гулмурод Ҳалимов май ойи охирида Интернетда видео тарқатган, унда Тожикистон ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан сиёсатига норозилик сифатида ИД сафига қўшилганини эълон қилган.

Тожик расмийларига кўра, Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилинган ИД сафларига қўшилган тожикистонликлар сони ортиши ва 600 дан зиёдни ташкил этиши мумкин.

Яқинда Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода журналистлар билан мулоқот чоғида ИД га қўшилган тожикистонликлар сони ҳақида гапирган.

Жаноб Раҳимзода сўзларига кўра, ИД сафларида қўлларига қурол олган ёки жанг қилаётган тожикистонликлар сони 519 ни ташкил этиши ўзларига маълум.

Шулардан 150 нафари ҳалок бўлган, деб айтган Ички ишлар вазири.

Тожик расмийларига кўра, Ироқ ва Сурияда жанг қилаётган тожикистонликларнинг аксари Россияга меҳнат муҳожирлигига бориб ёхуд чет мамлакатлардаги диний мадрасаларда таҳсил олиш учун борган ёшлардир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ