Россия: 18 ёшли тожик жасади дарахтга боғланган ҳолда топилган

Image caption Волоколамск Москва вилоятидаги 36 тумандан биттаси

Тожикистон фуқаросининг Россияда ўлдириб кетилиши тафсилотлари Тожикистон меҳнат вазирлиги томонидан суриштирилмоқда.

Вазирликнинг матбуот котиби хабар қилишича, 1997-йилда Турсунзода шаҳрида туғилган Тожикистон фуқароси Дўстов Абдулло Муҳаммадиевичнинг жасади топилгани борасида 1 августда маълум бўлган.

Марҳумнинг акаси Аҳмад Дўстовнинг билдиришича, укасининг жасади Волоколамск туманининг Таболово посёлкасида дарахтга боғланган ҳолда, бўйнида қийноқ асоратлари билан топилган.

18 ёшли марҳум бу посёлкада чўпон бўлиб ишлаган.

Тожикистондаги вазирлик билдиришича, айни ҳолат бўйича Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов ишини очганлар.

Россиядаги Тожикистон элчихонаси тергов жараёнини кузатиб бормоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio