Қирғизистоннинг ОИИга аъзолиги бошланди

Image caption 12 августда Қирғизистоннинг Овроосиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиш шартномаси кучга кирган.

Қирғизистоннинг Овроосиё Иқтисодий иттифоқига кириши муносабати билан, Қозоғистон билан чегарада 14 назорат тури бекор қилинган.

Радиация, гиёҳвандлик ва қурол-яроғ бўйича текширувлар сақланиб қолган.

"Оқ Жўл" назорат-текширув масканида икки давлат раҳбарлари иштирокида Қозоғистон ва Қирғизистон чегараларининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

"Шартноманинг кучга кириши билан, 7 автомобил чегара пости, 1 темир йўл чегара масканида божхона назорати бекор қилинди. Чегарадан ўтувчи фуқаролар ва техникалар фитосанитар, карантин, божхона ва бошқа 14 та текширувлардан озод бўлди. Фақат радиация назорати ва чегара текшируви қолди", деб айтган Қозоғистон Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Бўрибоева.

Унга кўра, чегарадан ўтаётган юклар радиацияга текширилади, фуқаролар қурол-яроғ, гиёҳванд ва портловчи моддалар бўйича назоратдан ўтказилади.

Айни пайтда Қозоқ-Қирғиз чегарасида жами саккизта назорат нуқталари бор.

Нурсултон Назарбоев ва Алмазбек Атамбаев учрашувида Овроосиё интеграцияси масалалари ва Қирғизистоннинг иттифоққа қўшилиши билан йўл қурилиши, туризм, инвестиция ва ишлаб чиқариш ҳақида иккитомонлама муносабатларнинг янги шартлари муҳокама этилган.

Жаноб Назарбоев "Давлатларимиз ўртасида чегараларнинг очилиши улкан воқеа. Бу халқларимизни яқинлаштиради, бизнес юритишни осонлаштиради", деган бўлса, Атамбаев "Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида шлагбаум бўлмаслиги керак" дея таъкидлаган.

12 августда Қирғизистоннинг Овроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш шартномаси кучга кирган.

Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Россия, энди Қирғизистон ҳам Овроосиё Иттифоқининг аъзолари саналади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio