Россия: "Иттифоқчиларимиз ҳам озиқ-овқатни йўқ қилсин"

Россия тақиқланган маҳсуотларни чегаранинг ўзидаёқ йўқ қилмоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Россия тақиқланган маҳсуотларни чегаранинг ўзидаёқ йўқ қилмоқда

Россия ҳукуматининг Оврўосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларда ҳам тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш таклифи Қозоғистонда норозилик билан қарши олинган.

Россия Қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев санкцияга тушган ва сифатсиз маҳсулотларни нафақат чегараларда, балки Оврўосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда ҳам йўқ қилиш таклифи билан чиқди.

Унинг айтишича, озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш бўйича қўшимча ваколатлар бўйича келишув Оврўосиё иттифоқидаги ҳамкорлар - Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон билан октябр ойида имзоланиши мумкин.

"Ўшанда биз инсофли сармоядорларга, ишлаб чиқарувчиларга йўлимизни очамиз, бундан ҳамма фақат ютади", - деган вазир.

Бундан олдинроқ Ткачев Россия санкцияларига тушган маҳсулотларни чегаранинг ўзидаёқ йўқ қилиш таклифи билан чиққан эди. Президент Путин унинг таклифини қўллаб қувватлаган ва тонналаб озиқ овқат маҳсулотлари чегаранинг ўзида ёқиб юборилмоқда.

"Нима қилишни ўзимиз биламиз"

Россия вазирининг ушбу таклифи қозоғистонлик интернет фойдаланувчилари томонидан қаҳр ва ғазаб билан кутиб олинган.

"Маҳсулотларни Қозоғистонда йўқ қилиш 20-30 йиллардаги очликдан ўлган қозоқларга тупириш билан баробар бўлади. Агар бу нарсани ушбу очликни уюштирган давлатнинг буйруғи билан қилсак, икки баробар разилликдир", - деган Ержан Жунусов.

Shukhrat Abdurakhmanov исмли фойдаланувчи Ткачевни шу йўл билан рақобат урушида енгишга ҳаракат қилаётганликда айблаган.

"Бизнинг улар билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Биз бир биримизга қарши санкциялар қўлламадик. Барча халқлар билан тинчлик ва тотувликда яшашга ҳаракат қиламиз. Нимага асосланиб озиқ-овқатни йўқ қилишимиз керак. Умуман бу гуноҳ".

"Ўзининг маслаҳатларини Украинадаги иттифоқчиларига асраб қўйсин", - дейди Ермек Коржумбаев.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio