Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қундуздаги жанглар Ўзбекистонга таҳдид соладими?

Олмониянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингга кўра, Афғонистондаги жорий хавотирли вазият Ўзбекистонга тўғридан-тўғри таҳдид солмайди.

Аммо CA-NEWS нашрига гапирган олмон дипломатининг айтишича, ғарб давлатларининг ҳарбий иштироки қисқариши ортидан Афғонистонда янгича вазият юзага келмоқда.

Жаноб Виссинг Олмониянинг Термездаги ҳарбийлари яна қанча муддат қолиши ва ўзбек ҳукумати билан борадаги келишувнинг тафсилотларини ошкор этишдан бош тортган.

Расмий Тошкент ҳозиргача Қундуздаги воқеалар юзасидан ҳеч қандай баёнот бермаган.

Аммо Президент Каримов ғарб кучлари чиқиб кетгач, Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашишидан хавотир изҳор қилиб келади.

Афғон ҳукумати Қундузни қайтариб олганини айтган, аммо энг сўнгги хабарларга кўра, у ерда жанглар ҳануз давом этмоқда.

Хўш, Ўзбекистон воқеаларни қанчалик хавотир билан кузатмоқда?

Биз ушбу саволни Тошкентдан мустақил сиёсатшунос Фарҳод Толиповга бердик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio