Озарбайжонда парламент сайловлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи rianovosti
Image caption Илҳом Алиев ҳокимиятни марҳум отаси Ҳайдар Алиевдан мерос қилиб олган

Озарбайжонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Асосий мухолифат партияси сайловларни бойкот қилган.

Улар Президент Илҳом Алиев ҳукуматини қарийб барча мухолифларни қамоққа ташлашда айблашади.

Охирги йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида биринчи марта Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Озарбайжондаги овоз бериш жараёнларини кузатмаётир.

Ташкилот бунга ҳукумат киритган чекловларни сабаб қилиб кўрсатган.

Озарбайжон парламенти- Миллий Мажлисдаги 125 ўрин учун жаъми 676 номзод курашмоқда.

5 миллиондан ортиқ фуқаролар сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Мамлакатда президентнинг ҳокимияти кучли ва қонун чиқарувчилар ҳал қилувчи рол ўйнамайди.

Таҳлилчиларга кўра, сайлов натижалари аввалдан маълум-унда Президент Алиевнинг "Янги Озарбайжон" (Yeni Azerbaijan) партияси аксарият кўпчилик овоз билан ғалаба қозонади.

Илҳом Алиев ҳокимиятни 2003 йилда марҳум отаси Ҳайдар Алиевдан мерос қилиб олган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio