Тожикистон: зобитлар қотиллари учун мукофот пули

Тожикистон Ички Ишлар вазирлиги Душанбе шаҳридаги ҳарбий комиссариат зобитларини ўлдирган шахсларни топишда кўмак берганларга 10000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули эълон қилган.

Ҳодисанинг 7 ноябр, шанба куни Душанбе шаҳрининг Сино тумани ҳарбий комиссариатида рўй бергани хабар қилинмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, номаълум шахслар ҳарбий комиссариат майори, лейтенанти, прапоршиги ва ҳайдовчисини пичоқлаганлар.

Жиноят ҳарбий комиссариат ходимлари билан номаълум шахслар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида содир этилганини айтмоқда расмийлар.

Оқибатда бир киши ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Яна бир инсон шифохонада вафот этган.

Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этган шахсларни ушлашга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот пули эълон қилган, ҳарбий комиссариат яқинидаги кузатув камерасидан видеотасвир жамоатчиликка тарқатилган.

Ушбу хабар Интернет ижтимоий тармоқларида муҳокамаларга ҳам сабаб бўлган, тожикистонликлар ҳарбий комиссариат ходимларининг ҳарбий хизматга чақирилган ўсмирларни қийнаб юборишлари ҳақида ёзганлар.

Ушбу муҳокамаларга жавобан Тожикистон мудофаа вазирлиги қотиллик ҳарбий хизматга чақирув билан боғлиқ эмас, деган баёнот билан чиққан, ҳарбий хизматга чақириш режаси ҳали ноябр ойи бошидаёқ бажарилгани айтилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio