Ўзбекистонга "гаровгирлик" борасида нота

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, бир ой давомида Ўзбекистон чегарачилари ушлаб турган Тожикистон фуқаролари борасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига нота тақдим этилган.

Тожикистонлик Фирдавс Амонов ўз иниси Манучеҳр Амонов ва дўсти Рустам Раҳимовни Ўзбек чегарачилари 21 октябр куни "гаровга олган"ларидан шикоят қилган.

Амоновлар оиласи Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига чегарадош Тожикистоннинг Суғд вилояти Панжакент туманида истиқомат қилишади.

Фирдавс Амонов сўзларига кўра, Ўзбекистон чегарачилари ноқонуний ҳибсга олган Тожикистон фуқаролари Самарқанд шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқдалар.

Фирдавс Амонов Ўзбекистон ҳудудида ҳам бўлган, иниларини озод этилишига эришишга ҳаракат қилган.

У Тожикистоннинг Тошкентдаги элчилиги ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигини қўлга олинган инсонларни озодликка чиқаришга кўмаклашишни истамаётганликда танқид қилган.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон чегарачилари қўлга олган инсонлар аҳволидан хабардорлигини маълум қилиб мактуб ёзган ва бу борада Тошкентдаги Тожикистон элчилиги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига расман нота юборганини тасдиқлаган.

Панжакент туман ҳуқуқ-тартибот органлари расмийлари айтишича, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Манучеҳр Амонов ва Рустам Раҳимовни ортга қайтариш борасида музокара олиб бормоқдалар.

Суғд вилоятининг тоғли ҳудудлари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Қашқадарё вилоятларига чегарадош ҳисобланади.

1999- ва 2000-йилларда исломий жангариларнинг Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга ўтишга ҳаракат қилганлари важи кўрсатилиб Ўзбекистон сарҳадлари миналаштирилган, бу миналарда кўплаб Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тинч фуқаролари ҳалок бўлганлар.

Оддий одамлар минтақа мамлакатлари ўртасида чегара симлари ўрнатилмаган пайтларда қўшни мамлакатга эмин-эркин ўтиб қайтишга ўрганганлар ва ҳозирга келиб қариндошлар чегараларнинг икки томонида қолиб кетганлар.

Оддий фуқароларнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб чегарачилар томонидан қўлга олиниши ҳоллари ҳам кўпайган.

Чегарачилар ўқотар қурол қўллаб, қуролсиз оддий одамларни ҳам отиб ўлдирганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ