Серик Ахметов қамоқ жазосини ўташни бошлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қозоғистон собиқ бош вазири ўзига белгиланган 10 йиллик қамоқ жазосини ўтай бошлаган.

Жума куни Қарағанда саноат шаҳри маҳкамаси Серик Ахметовни ўз вазифасини суистеъмол қилганлик ва давлат мулкини ўзлаштириш дохил коррупция билан боғлиқ тўртта жиноятда айбдор топганди.

2012-2014 йиллар ўртасида бош вазирлик қилган жаноб Ахметов ўзининг бегуноҳ эканини таъкидлаб келади.

Маҳкама баёнотига кўра, 17 айбланувчи, жумладан, собиқ мэрга камроқ муддат, айримларга маъмурий жазолар тайинланган.

Аслида аксари собиқ давлат расмийларидан иборат 20дан ортиқ киши коррупция айбловлари билан маҳкамага тортилган. Маҳкама улардан 3 нафарини оқланган.

Қозоғистон маҳкамаси илк бор бу каби юқори мартабада фаолият қилган расмийга шунча узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинлади.

Давлат телевизиони 57 ёшли Серик Ахметовнинг ўз гуноҳсизлигини таъкидлаган ҳолда Президент Нурсултон Назарбоевдан авф сўраётганини намойиш этган.

Коррупция нефтга бой Қозоғистонда эпидемия даражасида қолмоқда. Жаҳонда коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International ташкилоти ўтган йилги индексида Қозоғистонни 174 давлат ичидан 126-ўринга қўйганди.

Давлатни 1991 йил Шўро Иттифоқи таркибида бўлган пайтидан бери бошқариб келаётган Назарбоев коррупция қарши кураш зарурати ҳақида мунтазам гапириб келади.

Аммо, танқидчиларга кўра, ҳозиргача ҳукумат айни масалада шаффофликни таъминлаш учун жуда оз ҳаракат қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ