Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Биометрик паспорт дард устига чипқон бўлди'

Ўзбекистон ҳукуматининг нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддатини тугатиш ҳақидаги қарори Россиядаги ўн минглаб ўзбек муҳожирларини оғир аҳволда қолдирган.

Паспортларини алмаштиришга улгурмаган Ўзбекистон фуқаролари ишларини йўқотиш, патентдан маҳрум бўлиш ва 3 йилгача Россияга киритилмаслик тақиқига юз тутишмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан бир вақтда Россия Федерал Муҳожирлик Хизмати ҳам ўзбекистонликларга нисбатан талабларни ўзгартирган.

Москвадаги ўзбек журналисти Соҳиба Ҳайитбоеванинг айтишича, эски паспорт билан Россияда юрган фуқароларнинг мақоми "паспортсиз билан тенг".

"Ҳужжатсизлар типирчилаб қолишган. Амал қилиш муддати тугаган паспорт билан қўлга тушса, маъмурий жавобгарлик ва тақиқ белгиланган", - дейди у.

Журналистнинг айтишича, минтақаларда ўзбекистонликларнинг паспортига унчалик эътибор беришаётгани йўқ, аммо Москвада муҳожирларга талаб қаттиқ.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида биометрик паспортсиз уйларига қайта олмаётган юзлаб ўзбекистонликларнинг турнақатор навбатлари пайдо бўлган.

Бунга сабаб Россия чегарачиларининг ўзбекларни эски паспорт билан мамлакатдан чиқармаётганидир.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати тугагани ҳақида орадан икки ҳафта ўтиб, маълум қилган.

Москвалик инсон ҳақлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, юзлаб ўзбеклар, жумладан, бутун бошли оилалар, аёллар, болалар ва қариялар қишнинг совуқ кунларида мушкул вазиятда қолишган.

"Россиядаги ўзбекларнинг аҳволи шундоқ ҳам оғир эди. Паспорт масаласи дард устига чипқон бўлди", - дейди асли ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio