Ўзбек аёл эмизикли чақалоғини сотган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Москва вилоятининг Долгопрудненский шаҳар маҳкамаси ўзбекистонлик Гулнора Ҳошимовани одам савдосида айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этган.

Россия Бош прокуратураси тарқатган хабарда айтилишича, маҳкама Ҳошимованинг 2015 йил 16 октябрида Москва вилоятининг Долгопру́дный шаҳрида ўзининг 2 ойлик чақалоғини 70 минг рублга сотганини аниқлаган.

Бош прокуратурага кўра, келишув тезкор ходимларнинг назоратида остида амалга оширилган.

Ўзбекистонлик аёл пулларни олганидан кейин ушланган.

Ҳошимова жазони умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колонияда ўташи маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда чақалоқ Москва вилоятидаги даволаш масканларидан бирида.

Бош прокуратура боланинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳақида ҳеч нарса демаган.

Чақалоқфурушлар

Ҳошимова Россияда ўз фарзандини сотганликда айбланиб, жазога маҳкум этилган биринчи ўзбек аёли эмас.

Бундан аввал Волгоград ва Самара шаҳарларида ўз чақалоғини пуллаган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, жазога тортилган.

Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам ўзбек аёллари иштирокидаги ўхшаш ҳодисалар қайд этилган.

Таҳлилчилар одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга кўпинча Ўзбекистондаги оғир ижтимоий-иқтисодий аҳвол сабабчи эканини айтишади.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ муаммо мавжудлигини тан олади, аммо уни соф жиноий кўриниш дея баҳолайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio