Озода Раҳмон президент маъмурияти раҳбари

Фото муаллифлик ҳуқуқи mfa.tj

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон қизи Озода Раҳмонни президент маъмуриятининг раҳбари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Бунгача 38 ёшли Озода Раҳмон Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Озода беш фарзанднинг онаси ва Жоржтаун ва Мэрилэед университетларида таҳсил олган.

У 2015 йил декабрида Тожикистонда миллат раҳнамоси деб эълон қилинган Президент Имомали Раҳмоннинг 9 фарзандидан биридир.

Озоданинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раисининг ўринбосари лавозимини эгалаган.

Президент Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали Тожикистон аксилкоррупция идорасининг раҳбаридир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи httpwww.president.tjnode10589

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Марказий Осиё мамлакатлари президентлари орасида энг кўп фарзанднинг отасидир.

Марказий Осиё давлатлари учун юқори лавозимдаги раҳбарларнинг фарзандлари ва қариндошларини муҳим давлат лавозимларига тайинлаш анъанага айланиб бораяпти.

Бу борада Тожикистон ҳам истисно эмас.

Тожик расмийлари мамлакатда умумхалқ референдумини ўтказиш ниятида эканларини эълон қилдилар.

Бундан кўзланган мақсад, Президент Раҳмонга умрбод президентлик сайловларига ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқини бериш.

Бундан ташқари, Тожикистон конституциясига ўзгартириш киритиш ва президентликка ўз номзодини қўядиган шахслар учун белгиланган ёшни 35 дан 30 ёшга тушириш ҳам мўлжалланмоқда.

Кузатувчиларнинг ишонишларича, ушбу ўзгаришлар Президент Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомалини назарда тутган.

Тожикистондаги кейинги президентлик сайлови 2020 йилга мўлжалланган ва ўша вақтда давлат раҳбарининг ўғли 33 га тўлади.

Тожикистондаги жорий қонунчиликка биноан Рустам Имомали президентлик лавозими учун кураша олмайди, аммо референдум Рустам Имомали ва отасига президентлик сайловида қатнашишга йўл очади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBCUZBEKTwitter - BBCUZBEKOdnoklassniki - BBCUZBEKFacebook- BBCUZBEKGoogle+ BBCUZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ