'Дўконларнинг бузилиши муҳожирларга таъсир қилади'

Image caption Москвада қатор савдо дўконлари ноқонуний қурилган деб бузилмоқда.

Москвада сешанбага ўтар кечаси савдо павильонларини кўчириш бўйича йирик кампания бошланган. Москва шаҳар ҳукумати уларнинг қурилишини ноқонуний деб топган. Айтилишича, ҳозирча 97 бино бузилиши тасдиқланган.

Шундай бинолар қаторига кичик дўконлар билан бирга "Пушкин" метроси олдидаги "Пирамида" савдо маркази, "Щелковская" метроси яқинидаги "Албатрос" ва "Чистые пруды" савдо марказлари, "Кропоткинская", "Арбатская", "Улица 1905 года", Люсиновская, Марксистская ва бошқа кўчалардаги савдо қаторлари киритилган.

Хабарларга кўра, павильонлар бузилаётган пайтда уларнинг ичида одамлар ҳам бўлган, яъни кўп савдогарлар олдиндан огоҳлантирилмаган.

Баъзи савдо ходимлари ўзларининг махсус рухсатномалари борлигини айтиб бош прокурор Юрий Чайка ва шаҳар ҳокими Сергей Собянинга мурожаат қилганлар.

Демонтаж ишларига бир вақтнинг ўзида 7000 дона техника жалб қилинди, деб айтган кўчмас мулк бўйича Москва давлат инспекцияси раиси Сергей Шогуров.

Унга кўра, ноқонуний қурилган биноларнинг кўпчилиги телефон, газпровод, иссиқлик ва электр линиялари устида жойлашгани учун ҳам хавфсизлик юзасидан талабга жавоб бермайди.

Москва бизнес-омбудсмени эса дўконлар эгаларини шаҳар ҳукумати билан судлашишни маслаҳат берган.

Компенсация масаласи билан суд шуғулланади. Кўп тадбиркорлар ўзларининг мулкини баҳолаб, Конституцион судга мурожаат тайёрлай бошлаганлар. Тадбиркорлар ҳукуматдан дўконларини бузилишини изоҳлаб беришни сўрашган.

Маълумки Марказий Осиёдан борган кўплаб меҳнат муҳожирлари асосан маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида, савдо шаҳобчаларида ишлаб пул топишади.

Би-би-си Москвадаги инсон ҳақлари фаоли Баҳром Ҳамроевдан бу ўзгаришларнинг меҳнат муҳожирларига ҳам таъсири бўладими?-деб сўради.

Ҳуқуқ фаолига кўра, бу ҳолат энг аввало ишсизликни оширади. Дўконларнинг бузилиши шаҳарнинг ташқи кўриниши учун эмас, кўпроқ хавфсизликни ўйлаб амалга ошириляпти, дейди у.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter -BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon