‘Рус аскарининг ҳуши жойида бўлмаган’

Бу каби хулосага Екатеринбургда ўтказилган махсус экспертиза ортидан келинган.

Тожикистондаги 201-сонли ҳарбий бўлинма аскари Дмитрий Толстой ўтган йил август ойида маҳаллий такси ҳайдовчиси Тоҳир Султоновни пичоқлаши ортидан, ҳибсга олинганди.

Сешанба куни эълон қилинган экспертиза хулосасида айтилишича, ҳодиса юз берган пайтда рус аскарининг ҳуши жойида бўлмаган.

Дмитрий Толстойнинг ҳужуми чоғида 24 ёшли ҳайдовчи бўйни, боши, қўллари дохил танасининг кўплаб еридан жароҳат олган ва оғир аҳволда касалхонага етказилганди.

Аммо шифокорлар Тоҳир Султоновнинг ҳаётини асраб қолишга муваффақ бўлишганди.

Россиядан олинган хабарларга кўра, Дмитрий Толстой Тожикистонга эксрадиция этилмайди.

Россиянинг ўзида яна қўшимча икки ой ҳибс остида қолади.

Бу рус ҳарбийларининг Тожикистонда кескин акс-садо берган ва маҳаллий аҳолининг норозиликларига сабаб бўлган биринчи қилмишлари эмас.

Ўтган йил август ойи охирида ҳам худди шунга ўхшаш ҳодиса юз берганди.

Маҳкама россиялик икки ҳарбийни тожикистонлик бошқа бир такси ҳайдовчисини ўлдирганликда айбдор, деб топганди.

Орадан бор-йўғи 2 ой ўтиб эса, россиялик зобит Иван Шербаков пойтахт душанбелик 22 ёшли Шоира Жобировани ўлдирганлик гумони билан ҳибсга олинганди.

Тожикистондаги 201-сонли ўқчи дивизиясининг базаси – Россиянинг четдаги ва Марказий Осиёдаги энг йирик ҳарбий базаларидан бири ҳисобланади.

Бу ҳарбий база Тожикистоннинг уч шаҳри: пойтахт Душанбе, Кулоб ва Қўрғон-Тепада ўз бўлинмаларига эга.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbekInstagram
  • BBC UZBEKTwitter
  • BBC UZBEKOdnoklassniki
  • BBCUZBEKFacebook
  • BBC UZBEKGoogle+
  • BBC UZBEKYouTube
  • BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ