Қирғизистон журналистларига ҳужумлар кўпаймоқдами?

19 феврал куни бишкеклик журналист, ўзининг танқидий мақолалари билан танилган Турат Акимовга уюштирилган ҳужум давлат раҳбарлари ва жамоатчилик эътиборида қолмоқда.

“Мен кечқурун мошинамни гаражга қўяётган эдим. Орқадан, арматура билан аввал бошимга, кейин эса қулоқ тарафимга ура бошлади. Мен ортга ўгирилиб, ҳужумчининг қўлидаги арматурани тортиб олишга мувофақ бўлдим. У эса қочиб кетди” – дейди Турат Акимов.

Мухолифатчи журналист ҳужум ўзининг касбий фаолияти билан боғлиқ эканига ишонади.

“Мени ўлдирмоқчи бўлган ҳужумчи мақсадига ета олмади. Бунинг ортида кимлар турганини биламан. Бу Ички Ишлар вазири Мелис Турғонбоевдир. 99 фоиз тахмин ва гумоним шу одам. Сабаби, сўнгги кунларда кимлар билан, нима ҳақида гаплашганимни таҳлил қилиб кўрсам, шу инсон экани аниқ бўлаяпти. Агар вазир менга ҳужум қилган одамни топса, кейин мен унга ишонаман. Агар топмаса, унда мен унинг иш хонасидаги суҳбатимиз матнини интернетда ёйинлайман. Ана ундан кейин катта шов–шув ва можаро бўлади” – дея ўз тахминларини айтган Турат Акимов.

Бунга жавобан, Ички Ишлар вазири Мелис Турғонбоев, журналист тарафидан ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни қатъиян рад этган, журналистга ҳужум қилган одамни топишдан, энг аввало ўзи вазир сифатида манфаатдор эканини айтган.

“Биласизлар, мен барча журналистлар билан тўғридан–тўғри мулоқот қиламан. Турат Акимов ҳам қабулимга ёзилган экан, олдимга кирди. У билан сирли бир нарса ҳақида ҳам гаплашганимиз йўқ. Жиноий ишни содир этилган воқеага қараб, терговчи ўзи қай бир модда билан қўзғашни ҳал қилади. Биз унга у ёки бу модда билан жиноий иш қўзға, деб айта олмаймиз” – деб айтган Ички ишлар вазири Турғонбоев.

Шунингдек, журналист Турат Акимов Президент Алмазбек Атамбаевга ҳам мурожат қилган.

У Ички Ишлар вазирлиги тарафидан “Безорилик” моддаси билан очилган жиноий иш натижасида айбдор топилишига ишонмаслигини, жиноят ишини Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитасига топширишни илтимос қилди.

Мухолифатчи журналист ҳамда Ички Ишлар вазири орасидаги сир мавҳумлигича қолмоқда.

Турат Акимовга қилинган ҳужум юзасидан қўғатилган жиноят ишини Президент Алмазбек Атамбаев ўз назоратига олиб, унга моддий ёрдам ҳам кўрсатган ва журналистнинг хавфсизлигини таъминлашга буйруқ берган.

Жорий ой бошида Бишкекда нашр этилувчи мустақил “Искра” газетасининг бош муҳаррири Адилет Айтикеевнинг шахсий ҳаётига оид, +18 белги билан видео интернетда ёйинланган.

Журналист ва қатор таҳлилчилар фикрича, давлатнинг айрим амалдорлари ўзларининг бу каби ноқонуний ишлари билан, ўзларига мухолиф сезган, мустақил журналист ва фаолларни шантаж қилиб, уларни оммага ёмонотлиқ қилиб кўрсатишни истайдилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon

Бу мавзуда батафсилроқ