Ишхонада мобил воситалардан фойдаланиш тақиқланади

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Қозоғистон ҳукумати давлат идораларида мобил жиҳозларни қўллашни тақиқлаган.

Уларнинг сирасига смартфон, таблет ва смартсоатларнинг ҳам кириши айтилмоқда.

Хабарларга кўра, бунга, айниқса, "Ватс Апп" орқали ҳукуматга талуқли махфий маълумотларнинг четга сизиб чиқишига оид ҳолатларнинг кўпайиб кетиши сабаб бўлган.

Бу Қозоқ ҳукумати учун жуда ҳижолатли бўлгани табиий. Аксига олиб, уларнинг сизиб чиқишини олдини олиш ҳақидаги қарор ҳам яна ҳаммага маълум бўлиб қолган. Оқибатда расмийлар буни тасдиқлашдан бошқа чоралари қолмаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп қилинган қарорда айтилишича, бундан кейин фақат интернет уланмаган ва камераси бўлмаган телефонларгина ҳукумат бинолари ичида фойдаланишга рухсат берилади.

Шу тариқа ҳукумат ички ҳужжатларнинг ортиб бораётган сизиб чиқиш ҳолатларига чек қўйишга умид қилмоқда.

Tengrinews агентлигига кўра, Остона ҳокими ўзининг ўринбосарини, Назарбоев неварасини вазифасидан бўшатиш ҳақида қарор

WhatsApp орқали тарқалиб кетади.

17 мартда Дариға Назарбоеванинг ўғли Нурали Алиевнинг ўзи истеъфо берганини маълум қилган матбуотга.

Бундан ташқари сизиб чиққан ҳужжатлар орасида президент ва парламентга талуқли, хусусийлаштириладиган ширкатлар рўйхати, жиноят жойидан олинган суратлар ва бошқа ҳужжатлар бўлган.

Шу ҳолатлар орқасидан қабул қилинган мобил жиҳозларга давлат биноларида тақиқ 24 мартда кучга кириши кутилмоқда.

Бироқ ҳукумат қай тариқа бунга эришмоқчи экани номаълум, деб хабар беради Би-би-си мухбири Абдурасул Абдужалил.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.com га тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.net га киринг