Қирғиз-Ўзбек чегарасида вазият назорат остида

Хабар қилинишича, Наврўз байрами муносабати билан қўшимча техника ва ҳарбийлар келтирилгани айтилган Ўзбекистоннинг Қирғизистон чегарасида вазият тинч.

Томонлар Кербен-Ола Буқа автойўлидаги чегара масканида ҳарбий техника ва аскарлари сонини қисқартирганлар.

20 мартда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати вакиллари музокараларидан сўнг, ҳар иккала томонда ҳарбийлар 20 дан 8 тагача қисқартиришга келишилган.

Чегара қўмиталарига кўра, Жалолобод вилоятининг Оқсой тумани Чаласарт ҳудудидаги давлат чегара масканида иккала томонда ҳам вазият назорат остида. Ваҳимага ўрин йўқ.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Қирғиз-Ўзбек чегарасида отишма бўлгани ҳақида хабарлар тарқалгани орқасидан муҳокамалар бошланган.

Интернет фойдаланувчилар одамларни турли иғво-провакацияларга ишонмасликка чақирганлар.

19 март куни Ўзбекистон Чегара хизмати Наврўз байрами муносабати билан давлат чегараларида, жумладан Қирғиз чегарасида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилганини айтган.

Бунга жавобан Қирғизистон Чегара хизмати ҳам Чаласарт ҳудудига ўз ҳарбийларини киритган.

Ўзбекистон Қирғизистонни вазиятга нотўғри баҳо бермасликка чақирганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ