Интерпол Асқар Акаевнинг куёвини ушлади

Image caption Тойганбаев Қирғизистоннинг биринчи олигархи саналади.

Интерпол Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевнинг халқаро қидирувда бўлган куёви Одил Тойганбаевни БАА да қўлга олган.

Бу ҳақда Қирғизистон Ички Ишлар вазирлиги сайти хабар тарқатган.

Одил Тойганбаев 2005 йилдан Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирувга берилган.

Тойганбаев шунингдек, Интерполнинг "қизил циркуляр"ига киритилган бўлиб, унга асосан қидирувдаги шахсларни зудликда ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишни назарда тутади.

Тойганбаев Дубайда қўлга олинган.

Акаевнинг куёви бундан олдин ҳам бир неча марта Москвада ушланган, бироқ кейин қўйиб юборилганди.

2014 йилда Москвада Тойганбаев ҳужжатларини текшириш пайти ушланиб, сўнгра ҳеч бир эътироз билдирилмай қўйиб юборилгани Қирғизистоннинг норозилигига сабаб бўлган.

Тойганбаев Қирғизистоннинг биринчи олигархи ҳисобланган.

2005 йилгача у Қирғизистонда қатор оммавий ахборот воситалари ва ширкатларни бошқарган.

Қирғизистонда у ўғирлик, товламачилик ва солиқ тўлашдан қочиш каби жиноятларда айбланади. Бу айбловлар унга қайнотаси Аскар Акаев 2005 йил "Лола инқилоби"дан сўнг мамлакатни тарк этганидан кейин қўйилган.

Тойганбаевнинг авдокатларига кўра, унга нисбатан айбловлар собиқ президент ҳокимиятдан ағдарилгач, унинг оиласига бошланган босимлар билан боғлиқ.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ