Афғонистон: жангарилар тожик ишчиларига ҳужум қилган

Тожикистон Афғонистон билан 25 март куни Афғон жангарилари гаровга олган йўл қурувчиларини озод қилиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Тожик расмийларига кўра, йўл қурилишида банд бўлган икки ишчи жума куни кечқурун афғон контрабандачилари томонидан гаровга олиб кетилган.

Тожикистон айни пайтда Афғон томони билан ишчиларни қутқариш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинади.

Тожикистон Чегара қўмитасига кўра, чегара қўшинлари раҳбари генерал-лейтенант Ражабали Раҳмонали минтақага борган.

Маълум қилинишича, Шўробод-Шоҳон автойўли қурилиши кетаётган ҳудудга қуролланган жангарилар ҳужум қилганлар.

Уларнинг унча таниқли бўлмаган "Нажиба" афғон гуруҳи жангарилари эканлиги айтилади.

Айрим хабарларга кўра, ҳужумда бир қурувчи яраланган.

Бироқ Тожикистон чегара хизмати ҳодиса тафсилотларига изоҳ бермаяпти.

Охирги пайтларда Тожик-Афғон чегарасида вазият хавотирли экани тўғрисида хабарлар тарқалган.

Тожик ҳукуматига кўра, Афғонистон ҳукумат кучларига қарши курашиб келадиган юзлаб қуролли жангарилар Тожикистонга ўтишга уриниб, чегарада тўпланганлар.

Уларнинг орасида Сурия ва Афғонистонга урушга кетган тожиклар бор деб ишонилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг